ya


Жорий ёзда энг кўп пул сарфлаган 10та клуб

06.08.2019 16:21    





"Севилья" ва "Астон Вилла" ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан кўп харажат қилди.

Трансфер ойнаси ҳали ёпилмади, аммо кўплаб клублар таркибни деярли йиғиб бўлди. Айниқса инглизлар, чунки уларда чемпионат жорий ҳафта охирида старт олади. Трансферларга ҳаммадан кўп пул сарфлаган 10та клубнинг харажатларини ҳисобласак, 1,5 млрд. евродан кўпроқни ташкил қилади. Рўйхатдаги баъзилар сизни ҳайрон қолдириши мумкин.


10. "Арсенал", 117 млн. евро

Кутилмаганда: "Арсенал" ва қиммат харидлар? Ҳа, лондонликлар кўп пул сарфлашга тайёр, буни "Лилль"дан 80 млн. еврога харид қилинган Николья Пепе трансфери исботлайди. Келишув шартлари маълум эмас, аммо тўлов бир неча йилга чўзилгани аниқ. "Реал"дан Дани Себальос ижарага олинди. Вилья Салиба учун "Сент-Этьен"га 30 млн. евро тўланади. Бироқ жамоага ҳали ҳам ҳимоячи керак, иккита бўлса яна яхши. Ортиқчалар ҳам бор, бироқ уларни сотиб бўлмаяпти.


9. "Бавария", 118 млн. евро

"Бавария" энг кўп пул сарфлаётганлар рўйхатида юқорироқ бўлиши мумкин эди. Роббен ва Рибернинг ўрнига тузукроқ футболчи олиш керак, ҳозирча қанотларда Кингсли Коман ва Серж Гнабри ўйнаяпти. Бироқ ҳимояда ҳаммаси яхши: 35 млн. еврога Бенжамен Павар ва 80 млн. еврога Люка Эрнандес харид қилинди. Бу йигитлар қанот ва марказда ҳимоялана олишади. Қанот ҳужумчиларига тўхталадиган бўлсак, Лерой Сане борасидаги музокаралар қизғин паллада. Агар бу трансфер амалга ошса, у мюнхенликларни юқори ўринга олиб чиқади: "Манчестер Сити" Санени 120 млн. еврога сотмоқчи.


8. "Севилья", 124 млн. евро

"Севилья" одатда ўз футболчиларини қимматга сотиб, нархи паст бўлган ўйинчиларни сотиб олади. Бироқ ҳозир клубда катта ўзгаришлар рўй бермоқда: Спорт директор Мончи қайтди, "Реал" собиқ устози Хулен Лопетеги "Севилья" бош мураббийига айланди, таркиб янгиланмоқда. Асосий сотувлар: Сарабия, Промес ва Муриэль биргаликда клубга 50 млн. еврога яқин даромад келтиришди. Энди харидлар ҳақида: Чап вингер Лукас Окампос (15 млн. евро), икки марказий ҳужумчилар - Люк де Йонг ва Мунас Даббур (15 ва 12 млн. евро), Хитойдан текинга келган Неманья Гудель ва 5 мл. еврога олинган таянч ярим ҳимоячиси Фернандо (ўша "Сити"да ўйнаган футболчи). "Севилья"нинг трансфер сиёсатида катта ўзгариш бўлганини сезиш қийин эмас: Энди клуб тажрибали ва ёши катта футболчиларни харид қилмоқда. Аммо иқтидорли ва ёш йигитлар ҳам бор: икки ёш марказий ҳимоячилар ("Бордо"дан Жюль Конде ва "Аякс"дан Макс Вебер) учун 35 млн. евро тўланди. "Севилья" кўп пул сарфлаяпти ва деярли янги таркибга эга бўлмоқда. Улар бир-бирига кўника олармикин?


7. "Боруссия" Дортмунд, 127 млн. евро

"Боруссия" Бундеслигада чемпионлик учун охиригача "Бавария" билан курашди: Имкониятни бой берди, аммо яқин эди. Мюнхенликлар сафидан 30 млн. еврога Хуммельс харид қилинди. Чап қанот ҳимоясига "Хоффенхайм"дан Нико Шульц олиб келинди, буни кучайиш деб бўлмайди, аммо рақобат ошади. Юлиан Брандт ва Торган Азар бош мураббий Люсьен Фаврга танловда муаммо туғдиради, икки футболчи учун 50 млн. евро тўланди. Дортмундликлар сафини катта маблағ эвазига тарк этганлар ҳозирча битта: Абду Диалло 30 млн. евро эвазига ПСЖ футболчисига айланди.


6. "Астон Вилла", 149 млн. евро

АПЛга қайтган "Астон Вилла" деярли бутун бир жамоага етадиган футболочи йиғиб қўйди: Бунақасини ўтган мавсум ҳам кўргандик. "Фулхэм"нинг режаси иш бермади, "Вилла" эса Лондон клубнинг ўтган йилги харажатларидан кўпроқ пул сарфлади. 149 млн. евро - АПЛ клуби учун ҳам катта пул, аммо бу маблағ 12 нафар футболчи учун ишлатилди. "Брюгге"дан Уэсли - жамоанинг янги янги форварди (Тэмми Абрахам "Челси"га қайтди), уни 25 млн. еврога сотиб олишди. Марказий ҳимоя чизиғига бир неча ўйинчи харид қилинди. 25 млн. евро эвазига Бьорн Энгельс, Кортни, Хаус, Эсри Конса сотиб олинди. Яна 25 млн. евро ярим йил ижарада ўйнаган Тайрон Мингсга сарфланди. "Манчестер Сити"дан Дуглас Луис (18 млн. евро) ва "Брюгге"дан Марвелос Накамба (12 млн. евро) жамоа ярим ҳимоясини кучайтириши керак, Трезеге ва Хота эса ҳужум қанотларини. Янги дарвозабон пайдо бўлди: 9 млн. евро эвазига "Бёрнли"дан 33 ёшли Том Хитон сотиб олинди, бироқ асосий таркиб учун яна икки посбон бор (Орьян Нуланд ва Ловре Калинич). Умуман олганда бош мураббий Дин Смит ким майдонга тушишини ҳал қилади. Бироқ ҳозирча ҳеч ким сотилмади.



5. "Ювентус", 151 млн. евро

Италия чемпиони муаммоли позицияларни кучайтирмоқда. "Кекса синьора" бир евро сарфламай ярим ҳимояга Аарон Рэмси ва Адриен Рабьони олиб келди (уларнинг маоши катта), ҳимоя маркази эса Матейс де Лигт билан кучайтирилди - 19 ёшли "Аякс" сардори ўтган мавсум кашфиётларидан бири ҳисобланади. У учун 85 млн. евро сарфланди, бу маблағ ичида агентлик фоизлари ҳам бор, чунки де Лигт Мино Райола билан ишлаяпти.

"Юве"нинг бошқа янги футболчилари - Лука Пеллегрини, Мерих Демирел ва Кристиан Ромеро. Улар учун 66 млн. евро тўланди. Аммо харажатлар учун Турин клубини танқид қилишга шошманг: Аввалига улар кимни сотаётганига боқин. Леонардо Спинаццола "Рома"га, Стефан Стураро "Женоа"га, Рикардо Орсолини "Болонья"га, Эмиль Аудеро "Сампдория"га, Альберто Черри "Кальяри"га пулланди. Ҳа, ваҳимали номлар эмас, бироқ "Юве" ушбу трансферлардан 100 млн. евро ишлаб олди! Яна Мойзе Кин 29 млн. евро эвазига "Эвертон"га берилди. Бу келишувни фойдали дейиш қийин, аммо умуман олганда "Ювентус" трансфер балансини деярли тиклаб бўлди.


4. "Манчестер Юнайтед", 159 млн. евро

Британиялик уч футболчи ва уларнинг бири суперюлдуз эмас. Дэниел Жеймс учун 17 млн. евро, Аарон Уан-Биссакага 55 млн. евро ва Гарри Магуайр учун 87 млн. евро: "Манчестер Юнайтед" ўз тарихида илк маротаба битта ойнада шунча пул сарфлади. Энди бир йил олдин 60 млн. евро турган Магуайрни харид қилишга уринган Жозе Моуриньюни эсланг. Аммо бу МЮнинг услуби - улар керакли футболчилар учун ортиқча пул сарфлашни яхши кўришади. Умуман олганда клуб яхшигина пул кетказди, энди форвард харид қилиш учун Лукакуни сотиш керак: Бельгиялик Сульшер режаларига кирмайди. Ҳозирча сотувдан бир цент тушгани йўқ: Эррера ва Валенсия текинга кетишди.


3. "Атлетико", 244 млн. евро

Шартномада кўрсатилган 126 млн. евро эвазига сотиб олинган Жоау Фелиш "Атлетико"нинг асосий хариди ҳисобланади. Бу харажат "Барселона" Гризманн учун тўлайдиган 120 млн. евро билан қопланади. Ҳа, товон пуллари ақлдан оздирадиган даражада, аммо қолган трансферлар ҳақиқатга яқин нархда амалга оширилди. "Порту"даги Эктор Эррера текинга олиб келинди, "Тоттенхэм"даги Киран Триппьер учун 30 млн. евро сарфланди. Бразилиялик ёш ҳимоячига 20 млн. евро тўланди. 40 млн. евро сарфланган икки марказий ҳимоячилар Эрмосо ("Эспаньол"дан) ва Фелипе ("Порту"дан) "Интер"га кетган Диего Годин ўрнини тўлдира олиши керак. Энди асосийси: "Атлетико" бундай харажатлардан сўнг зарарга кирмади, хатто фойда ҳам топди. Қандай қилиб? Сотилган футболчилар рўйхатига эътибор беринг. Бор-йўғи 3 футболчи: Гризманн, Родри ва Эрнандес клубга харидлар учун ишлатилганидан кўпроқ даромад келтирди. Лусьано Вьетто ва Желсон Мартиншнинг сотувини ҳисобга олмасак, аввалги уч трансфердан ҳисобга 270 млн. евро тушган.


2. "Барселона", 255 млн. евро

"Атлетико"дан фарқли ўлароқ, "Барселона" ҳозирча зарарда. Асосий муаммо: Коутиньога харидор йўқ. Клуб унга жамоа топишга уринмоқда, бироқ ҳозирча ҳаракатлар бесамар кетмоқда. аммо бошқалар кетди: Малко (40 млн. евро), Силлессен (35 млн. евро), Гомеш (25 млн. евро), Денис Суарес (13 млн. евро) ва Алькасер (21 млн. евро). Сотувлардан тушган умумий маблағ 126 млн. евро, аммо у харажатларни қоплай олмайди. Чунки "Барселона" сотиб олган Френки де Йонг ва Антуан Гризманн 200 млн. еврога тушди. Бундан ташқари Жуниор Фирпо ҳам жамоа сафига қўшиб олинди.


1. "Реал", 300 млн. евро

Биринчи учлик фақат испан клубларидан ташкил топган. АПЛдагилар, бунга нима дейсиз? "Реал" харид ва сотувлар ўртасидаги фарқ бўйича ҳам биринчи ўринда. Эден Азар учун 100 млн. евро ажойиб харид. Бошқа трансферларнинг нархи ва сифати сўроқ остида. "Лион"дан олинган Ферлан Менди учун 50 млн. евро сарфланди, у Марсело билан рақобатчи бўлади. "Сантос"дан олинган Родриго учун 45 млн. евро тўлади. Эдер Милитао "Порту"га 50 млн. евро, Лука Йович эса "Айнтрахт"га 60 млн. евро фойда келтирди. 5 янги футболчи учун 300 млн. евро.

Сотувлар ҳам бор: Эрнандес ва де Томас 20 млн. евродан фойда келтирди, "Атлетико" Льоренте учун 30 млн. евро тўлади, "Челси" Ковачични 45 млн. еврога сотиб олди. Аммо Поль Погбани харид қилиш учун бу камлик қилади. Сотиш керак, аммо Хамесга даъвогарлик қилаётганлар талаб қилинаётган пулларни тўлашга тайёр эмас, Бэйл эса ҳеч кимга керак эмас.



Дўстларга юборинг: 


Долзарб хабарлар

select

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 БАА 3 4-2 5
2 Баҳрайн 3 2-2 4
3 Таиланд 3 3-5 4
4 Ҳиндистон 3 4-4 3

B - Гурух

1 Иордания 3 3-0 7
2 Австралия 3 6-3 6
3 Фаластин 3 0-3 2
4 Сурия 3 2-5 1

C - Гурух

1 Жанубий Корея 3 4-0 9
2 Хитой 3 5-3 6
3 Қирғизистон 3 4-4 3
4 Филиппин 3 1-7 0

D - Гурух

1 Эрон 3 7-0 7
2 Ироқ 3 6-2 7
3 Вьетнам 3 4-5 3
4 Яман 3 0-10 0

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Байер 6 16-9 13
2 Цюрих 6 7-6 10
3 АЕК Ларнака 6 6-12 5
4 Лудогорец 6 5-7 4

B - Гурух

1 Зальцбург 6 17-6 18
2 Селтик 6 6-8 9
3 Лейпциг 6 9-8 7
4 Русенборг 6 4-14 1

C - Гурух

1 Зенит 6 6-5 11
2 Славия 6 4-3 10
3 Бордо 6 6-6 7
4 Копенгаген 6 3-5 5

D - Гурух

1 Динамо Загреб 6 11-3 14
2 Фенербахче 6 7-7 8
3 Спартак Трнава 6 4-7 7
4 Андерлехт 6 2-7 3

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Зоб Оҳан 6 10-5 12
2 Ан-Наср (СА) 6 11-7 10
3 Аз-Заураъ 6 14-9 8
4 Ал-Васл 6 4-18 3

B - Гурух

1 Ал-Ваҳда 6 14-9 13
2 Ал-Иттиҳод 6 13-9 11
3 Локомотив 6 10-11 7
4 Ар-Райян 6 9-17 3

C - Гурух

1 Ал-Ҳилол 6 10-5 13
2 Дуҳайл 6 11-8 9
3 Истиқлол 6 6-8 8
4 Ал-Айн 6 4-10 2

D - Гурух

1 Ас-Садд 6 7-8 10
2 Ал-Аҳли (СА) 6 7-7 9
3 Пахтакор 6 7-7 8
4 Персеполис 6 6-5 7

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Ливерпуль 2 6
2 Арсенал 2 6
3 Манчестер Сити 2 4
4 Брайтон 2 4
5 Тоттенҳэм 2 4
6 Борнмут 2 4
7 Эвертон 2 4
8 Ман. Юнайтед 1 3
9 Бёрнли 2 3
10 Норвич Сити 2 3
11 Шеффилд Юнайтед 1 1
12 Вулверҳэмптон 1 1
13 Кристал Пэлас 1 1
14 Лестер 1 1
15 Вест Хэм 2 1
16 Ньюкасл 2 0
17 Астон Вилла 2 0
18 Саутгемптон 2 0
19 Уотфорд 2 0
20 Челси 1 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Атлетик Бильбао 1 3
2 Мальорка 1 3
3 Реал Мадрид 1 3
4 Валенсия 1 1
5 Реал Сосьедад 1 1
6 Алавес 0 0
7 Атлетико 0 0
8 Барселона 1 0
9 Бетис 0 0
10 Вальядолид 0 0
11 Вильярреал 0 0
12 Гранада 0 0
13 Леванте 0 0
14 Леганес 0 0
15 Осасуна 0 0
16 Севилья 0 0
17 Сельта 1 0
18 Хетафе 0 0
19 Эйбар 1 0
20 Эспаньол 0 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Наполи 0 0
2 Парма 0 0
3 Рома 0 0
4 Сампдория 0 0
5 Фиорентина 0 0
6 Ювентус 0 0
7 Болонья 0 0
8 Удинезе 0 0
9 Дженоа 0 0
10 Аталанта 0 0
11 Брешиа 0 0
12 Интер 0 0
13 Кальяри 0 0
14 Торино 0 0
15 Сассуоло 0 0
16 Лацио 0 0
17 Верона 0 0
18 Лечче 0 0
19 СПАЛ 0 0
20 Милан 0 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Фортуна Дюссельдорф 1 3
2 Фрайбург 1 3
3 Боруссия Д 1 3
4 Вольфсбург 1 3
5 Байер 1 3
6 Шальке 1 1
7 Боруссия М 1 1
8 Герта 1 1
9 Бавария 1 1
10 Майнц 1 0
11 Айнтрахт Франкфурт 0 0
12 Хоффенхайм 0 0
13 Вердер 1 0
14 Аугсбург 1 0
15 Кёльн 1 0
16 Унион Берлин 0 0
17 Падерборн 07 1 0
18 РБ Лейпциг 0 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Лион 2 6
2 Ницца 2 6
3 Тулуза 2 4
4 Метц 2 4
5 ПСЖ 1 3
6 Анже 2 3
7 Реймс 1 3
8 Сент-Этьен 1 3
9 Лилль 2 3
10 Ренн 1 3
11 Амьен 2 3
12 Брест 1 1
13 Страсбур 1 1
14 Нант 2 1
15 Монпелье 2 1
16 Бордо 2 1
17 Марсель 2 1
18 Дижон 2 0
19 Монако 2 0
20 Ним 2 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Зенит 6 14
2 Краснодар 6 13
3 Ростов 5 11
4 ЦСКА Москва 5 10
5 Арсенал Тула 5 10
6 Локомотив Москва 5 10
7 Спартак 5 8
8 Рубин 5 7
9 Ахмат 6 7
10 Урал 6 7
11 Крылья Советов 6 6
12 Динамо Москва 5 5
13 Уфа 5 4
14 Тамбов 6 4
15 ПФК Сочи 6 3
16 Оренбург 6 2
17 0



ДОЛЗАРБ ЎЙИНЛАР АНОНСИ +2 СОАТ

Фейеноорд - Утрехт
18 августа в 17:45
Челси - Лестер Сити
18 августа в 18:30
Унион Берлин - РБ Лейпциг
18 августа в 19:00
Эспаньол - Севилья
18 августа в 20:00
Хераклес - ПСВ
18 августа в 21:00
Ренн - ПСЖ
18 августа в 22:00
Атлетико М - Хетафе
18 августа в 23:00
Спортинг - Брага
18 августа в 23:00
Вулверхэмптон - Манчестер Юнайтед
19 августа в 22:00
Норвич - Челси
24 августа в 14:30
Манчестер Юнайтед - Кристал Пэлас
24 августа в 17:00
Ливерпуль - Арсенал
24 августа в 19:30
Шальке 04 - Бавария
24 августа в 19:30
Реал Мадрид - Вальядолид
24 августа в 20:00
Борнмут - Манчестер Сити
25 августа в 16:00
Бенфика - Порту
25 августа в 18:00
Арсенал - Тоттенхэм
1 сентября в 18:30
Вильярреал - Реал Мадрид
1 сентября в 22:00
РБ Лейпциг - Бавария
14 сентября в 19:30
Монако - Марсель
14 сентября в 21:00