Янги лойиҳа – “Орзулар терма жамоаси”. 1-сон. Даврон Файзиев

30.10.2019 19:21    



Ассалому алайкум Championat.asia сайтининг азиз ўқувчилари. Демак, бугундан янги “Орзулар терма жамоаси” лойиҳасини йўлга қўймоқдамиз.

Унда юртимиз футболининг кўзга кўринган вакиллари (журналист, шархловчи, футболчи ва ҳ.к.) ўз талқинига кўра жаҳон ҳамда ўзбекистонлик футболчилардан иборат иккита (алоҳида алоҳида) рамзий терма жамоани тузиб чиқишади.

Жаҳон жамоаси 1990-йилдан бошлаб, Ўзбекистон термаси эса 1992-йилдан то ҳозирги вақтга қадар фаолият олиб борган ва бораётган футболчи ҳамда мураббийлардан иборат бўлади.

“Орзулар терма жамоаси” – 11 нафар асосий таркиб ўйинчиси, 5 захира аъзоси ҳамда бир мутахассисдан ташкил топади.

Лойиҳанинг илк сони эса таниқли спорт журналисти, маҳоратли футбол шархловчиси ҳамда ҳозирда ЎФА Матбуот ва медиа департаменти директори сифатида фаолият олиб бораётган Даврон Файзиевнинг фикр-мулоҳазалари асосида тайёрланди.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон)

 

ОРЗУЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (ДАВРОН ФАЙЗИЕВ)

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон

Ҳимоячилар: Роберто Карлос, Фабио Каннаваро, Паоло Малдини

Ярим ҳимоячилар: Зинедин Зидан, Дэвид Бекхэм, Андрес Иньеста, Криштиану Роналду

Ҳужумчилар: Денис Бергкамп, Роналдо, Лионель Месси


Дарвозабон:

Жанлуижжи Буффон (Италия, 41 ёш) – “Ювентус” аъзоси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра XXI аср биринчи ўн йиллигининг энг яхши посбони. 2006 йилги мундиал ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.

Ҳимоячилар:

Фабио Каннаваро (Италия, 46 ёш) –
фаолиятини якунлаган. 2006 йилги мундиал ғолиби. “Олтин тўп”ни қўлга киритган кам сонли ҳимоячилардан бири. 2014-йили Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган.

Паоло Мальдини (Италия, 51 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Европа Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2012-йили Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган.

Роберто Карлос (Бразилия, 46 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихида тезкор рейдлари ва кучли зарбалари билан машҳур бўлган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. 2002 йилги мундиал бош соврини эгаси. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.

Ярим ҳимоячилар:

Андреас Иньеста (Испания, 35 ёш)
– Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси аъзоси. Испания футболи тарихида энг кўп титул (35та) қўлга киритган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 4 карра ғолиби. “Қизил фурия” билан икки бора (2008, 2012) Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда мундиал (2010) бош соврини соҳибига айланган. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган. Европанинг 2012-йилдаги энг яхши футболчиси.

Дэвид Бекхэм (Англия, 44 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихида узоқ масофага аниқ тўп оширишлари ҳамда жарима зарбалари билан танилган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 1999-йилги ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2008-йили Англия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган.

Зинедин Зидан (Франция, 47 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 2002-йилги ғолиби. УЕФАнинг сўнгги 50 йилдаги энг яхши футболчиси. France Football талқинига кўра Францийанинг тарихидаги энг яхши футболчи. 1998-йил “Олтин тўп”ни қўлга киритган. ФИФА тақлинига кўра 3 марта (1998, 2000, 2001) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. УЭФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган.

Криштиану Роналду (Португалия, 34 ёш) – “Ювентус” аъзоси. Футбол тарихида кўплаб рекордлар, титуллар, индивидуал совринлар соҳибига айланган ўйинчилардан бири.

Ҳужумчилар:

Лионель Месси (Аргентина, 32 ёш)
– “Барселона” аъзоси. Футбол тарихида кўплаб рекордлар, титуллар, индивидуал совринлар соҳибига айланган ўйинчилардан бири.

Роналдо (Бразилия, 43 ёш) – фаолиятини якунлаган. Икка карра (1994, 2002) жаҳон чемпиони. 1997-йил Кубок эгалари кубоги (ҳозирги ЕЧЛ) соҳибига айланган. 2 бора (1997, 2002) “Олтин тўп” ҳамда бир марта (1997) “Олтин бутса” эгасига айланган. ФИФА тақлинига кўра 3 марта (1998, 2000, 2001) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.

Деннис Бергкамп (Голландия, 50 ёш) – фаолиятини якунлаган. Голландия футболи тарихида техникаси энг кучли бўлган ўйинчилардан бири. “Арсенал”нинг 2004-йилдаги олтин таркиби вакили сифатида жамоа билан мавсум давомида мағлубиятга учрамай, АПЛнинг “Олтин титули”ни қўлга киритган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2007-йили Англия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган.

Захирадагилар:

Икер Касиляс (Испания, дарвозабон, 38 ёш)
– “Порту” аъзоси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра 5 карра жаҳоннинг энг яхши посбони. Европа Чемпионлар Лигасида 3 марта ғолиб бўлган. “Қизил фурия” билан икки бора (2008, 2012) Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда мундиал (2010) бош соврини соҳибига айланган.

Карлес Пуйоль (Испания, ҳимоячи, 41 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. 2008 йилги Европа чемпионати ҳамда 2010 йилги мундиал бош соврини эгаси. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган.

Роналдиньо (Бразилия, ярим ҳимоячи, 39 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихидаги техникаси энг кучли ўйинчилардан бири. 2002 йилги мундиал бош соврини эгасига айланган. Европа Чемпионлар Лигасининг 2005/06 йилги мавсум ғолиби. ФИФА тақлинига кўра 2 марта (2004, 2005) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. 2005 йил “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Алессандро Дель Пьеро (Италия, ҳужумчи, 44 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 1995/96 йилги мавсум ғолиби. 2006 йилги мундиал бош соврини эгаси. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. А Сериянинг 20 мавсумида гол урган ягона футболчи. Италиянинг 2008-йилдаги энг яхши спортчиси.

Рауль Гонсалес (Испания, ҳужумчи, 42 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. Маrca нашрига кўра, Испаниянинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси.

Мураббий: Юрген Клопп (Германия, 52 ёш) – “Ливерпуль” устози. Европа Чемпионлар Лигасининг 2018/19 йилги мавсум ғолиби. 2019-йил ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

P.S. Мухлислар ўртасида тортишувлар кўпаймаслиги учун Месси ҳамда Роналду ҳақида ортиқча тўхталмадик.




“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)


Дарвозабон:

Павел Бугало (45 ёш)
– фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган.

Ҳимоячилар:
Февзи Давлетов (47 ёш)
– фаолиятини якунлаган. 1994-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 52 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Фарход Магометов (57 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1996 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 20 баҳсда майдонга тушган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Николай Ширшов (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган.

Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш)
– Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Ҳужумчилар:

Игор Шквирин (56 ёш)
– фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган.

Олег Шацких (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 11 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бора ишғол этган. Термада кетма-кет (6 ўйинда 8та) гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 1995-йилдаги энг яхши футболчиси.

Жафар Ирисметов (43 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1997-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 36 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 15 бора ишғол этган. Бир мавсумдаги голлар сони бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари.

Захирадагилар:

Юрий Шейкин (дарвозабон, 47 ёшида оламдан кўз юмган) – 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Терма жамоа сафида 7та ўйин ўтказган.

Виталий Денисов (ҳимоячи, 32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Максим Шацких (ҳужумчи, 41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Азамат Абдураимов (ҳужумчи, 53 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралигъида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 22 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.


Мураббий:

Маҳмуд Раҳимов (44 ёшида оламдан кўз юмган) – 1999 йил Ўзбекистон МТЖ бош мураббий лавозимига тайинланган. Унинг бошқарувида терма жамоа Осиё чемпионати-2000 саралаш баҳсларини 100 фоизлик натижа билан якунлаган ҳолда гуруҳдаги асосий рақиб БААни ортда қолдириб, қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритган. Бироқ, Раҳимов ўша йили бахтсиз ҳодиса, яъни, автофалокат туфайли вафот этган. Бош жамоа Раҳимов қўл остида ФИФА рейтингида 79-ўринда 55-поғонагача кўтарилишга эришган. Дилшод Раҳимов вафотидан кейин 1999-йил ОФК томонидан қитъанинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган. Шуни қўшимча қилиш жоизки, Ўзбекистон МТЖ Раҳимов бошқарувида 6 ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қозонганди.

P.S. Лойиҳа ҳақида фикрларингизни ёзиб қолдиринг ва унинг кейинги сони кимга аталашини хоҳлар эдингиз?



ТАS-IX ЭМАС


Лойиҳа муаллифи: Элдор Акмурзаев



Дўстларга юборинг: 


Долзарб хабарлар

select

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 ПСЖ 4 10-0 12
2 Реал Мадрид 4 9-5 7
3 Брюгге 4 2-8 2
4 Галатасарой 4 0-8 1

B - Гурух

1 Бавария 4 15-4 12
2 Тоттенҳэм 4 13-9 7
3 Црвена Звезда 4 3-13 3
4 Олимпиакос 4 5-10 1

C - Гурух

1 Манчестер Сити 4 11-2 10
2 Динамо Загреб 4 9-7 5
3 Шахтёр 4 7-9 5
4 Аталанта 4 3-12 1

D - Гурух

1 Ювентус 4 8-4 10
2 Атлетико 4 6-4 7
3 Локомотив 4 4-7 3
4 Байер 4 3-6 3

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 БАА 3 4-2 5
2 Баҳрайн 3 2-2 4
3 Таиланд 3 3-5 4
4 Ҳиндистон 3 4-4 3

B - Гурух

1 Иордания 3 3-0 7
2 Австралия 3 6-3 6
3 Фаластин 3 0-3 2
4 Сурия 3 2-5 1

C - Гурух

1 Жанубий Корея 3 4-0 9
2 Хитой 3 5-3 6
3 Қирғизистон 3 4-4 3
4 Филиппин 3 1-7 0

D - Гурух

1 Эрон 3 7-0 7
2 Ироқ 3 6-2 7
3 Вьетнам 3 4-5 3
4 Яман 3 0-10 0

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Севилья 4 12-2 12
2 АПОЭЛ 4 7-8 4
3 Қорабоғ 4 7-8 4
4 Дюделанж 4 7-15 3

B - Гурух

1 Динамо Киев 4 3-2 6
2 Копенгаген 4 4-3 6
3 Мальмё 4 3-3 5
4 Лугано 4 1-3 2

C - Гурух

1 Базель 4 10-3 10
2 Хетафе 4 4-4 6
3 Краснодар 4 6-8 6
4 Трабзонспор 4 3-8 1

D - Гурух

1 Спортинг 4 7-4 9
2 ПСВ 4 8-7 7
3 ЛАСК 4 6-3 7
4 Русенборг 4 1-8 0

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Зоб Оҳан 6 10-5 12
2 Ан-Наср (СА) 6 11-7 10
3 Аз-Заураъ 6 14-9 8
4 Ал-Васл 6 4-18 3

B - Гурух

1 Ал-Ваҳда 6 14-9 13
2 Ал-Иттиҳод 6 13-9 11
3 Локомотив 6 10-11 7
4 Ар-Райян 6 9-17 3

C - Гурух

1 Ал-Ҳилол 6 10-5 13
2 Дуҳайл 6 11-8 9
3 Истиқлол 6 6-8 8
4 Ал-Айн 6 4-10 2

D - Гурух

1 Ас-Садд 6 7-8 10
2 Ал-Аҳли (СА) 6 7-7 9
3 Пахтакор 6 7-7 8
4 Персеполис 6 6-5 7

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Ливерпуль 12 34
2 Лестер 12 26
3 Челси 12 26
4 Манчестер Сити 12 25
5 Арсенал 12 17
6 Шеффилд Юнайтед 12 17
7 Ман. Юнайтед 12 16
8 Борнмут 12 16
9 Вулверҳэмптон 12 16
10 Бёрнли 12 15
11 Брайтон 12 15
12 Кристал Пэлас 12 15
13 Ньюкасл 12 15
14 Тоттенҳэм 12 14
15 Эвертон 12 14
16 Вест Хэм 12 13
17 Астон Вилла 12 11
18 Саутгемптон 12 8
19 Уотфорд 12 8
20 Норвич Сити 12 7
21 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Барселона 12 25
2 Реал Мадрид 12 25
3 Атлетико 13 24
4 Севилья 13 24
5 Реал Сосьедад 13 23
6 Атлетик Бильбао 13 20
7 Валенсия 13 20
8 Гранада 13 20
9 Хетафе 13 20
10 Осасуна 13 19
11 Вильярреал 13 18
12 Вальядолид 13 17
13 Леванте 13 17
14 Алавес 13 15
15 Эйбар 13 15
16 Мальорка 13 14
17 Бетис 13 13
18 Сельта 13 9
19 Эспаньол 13 8
20 Леганес 13 6
21 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Ювентус 12 32
2 Интер 12 31
3 Кальяри 12 24
4 Лацио 12 24
5 Рома 12 22
6 Аталанта 12 22
7 Наполи 12 19
8 Парма 12 17
9 Фиорентина 12 16
10 Верона 12 15
11 Удинезе 12 14
12 Торино 12 14
13 Сассуоло 11 13
14 Милан 12 13
15 Болонья 12 12
16 Лечче 12 10
17 Сампдория 12 9
18 Дженоа 12 9
19 СПАЛ 12 8
20 Брешиа 11 7

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Боруссия М 11 25
2 Фрайбург 11 21
3 РБ Лейпциг 11 21
4 Бавария 11 21
5 Хоффенхайм 11 20
6 Шальке 11 19
7 Боруссия Д 11 19
8 Байер 11 18
9 Айнтрахт Франкфурт 11 17
10 Вольфсбург 11 17
11 Унион Берлин 11 13
12 Фортуна Дюссельдорф 11 11
13 Вердер 11 11
14 Герта 11 11
15 Аугсбург 11 10
16 Майнц 11 9
17 Кёльн 11 7
18 Падерборн 07 11 4

# Жамоа Ў Т-Н О
1 ПСЖ 13 30
2 Марсель 13 22
3 Анже 13 21
4 Сент-Этьен 13 21
5 Реймс 13 19
6 Лилль 13 19
7 Нант 13 19
8 Монпелье 13 19
9 Бордо 13 19
10 Ренн 12 18
11 Монако 13 18
12 Ницца 13 17
13 Брест 13 17
14 Лион 13 16
15 Амьен 13 16
16 Страсбур 13 15
17 Метц 13 13
18 Тулуза 13 12
19 Дижон 13 12
20 Ним 12 11

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Зенит 16 36
2 Локомотив Москва 16 31
3 Ростов 16 30
4 ЦСКА Москва 16 30
5 Краснодар 16 30
6 Спартак 16 21
7 Урал 16 19
8 Оренбург 16 19
9 Арсенал Тула 16 19
10 Динамо Москва 16 18
11 Уфа 16 18
12 Крылья Советов 16 18
13 Рубин 16 17
14 Тамбов 16 17
15 Ахмат 16 15
16 ПФК Сочи 16 13
17 0


ДОЛЗАРБ ЎЙИНЛАР АНОНСИ +2 СОАТ

Милан - Наполи
23 ноября в 20:00
Манчестер Сити - Челси
23 ноября в 20:30
Ювентус - Атлетико М
26 ноября в 23:00
Реал Мадрид - ПСЖ
26 ноября в 23:00
Зенит - Лион
27 ноября в 20:55
Барселона - Боруссия Д
27 ноября в 23:00
Ливерпуль - Наполи
27 ноября в 23:00
Монако - ПСЖ
30 ноября в 22:00
Атлетико М - Барселона
1 декабря в 19:00
Манчестер Юнайтед - Тоттенхэм
3 декабря в 23:00
Ливерпуль - Эвертон
4 декабря в 23:00
Эвертон - Челси
7 декабря в 18:00
Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед
7 декабря в 18:00
Лацио - Ювентус
7 декабря в 22:45
Интер - Рома
8 декабря в 22:45
Интер - Барселона
10 декабря в 23:00
Бавария - Тоттенхэм
11 декабря в 23:00
Манчестер Юнайтед - Эвертон
14 декабря в 18:00
Арсенал - Манчестер Сити
14 декабря в 18:00
Барселона - Реал Мадрид
18 декабря в 14:00