"Локомотив" таркибида ўйнаган Нивалдо ирқчилик, Юсупов ва клуб ҳақида

21.06.2020 13:42    



Беларуснинг "Динамо-Брест" жамоасидан "Локомотив"да ярим йил давомида ижара асосида ўйнаган бразилиялик футболчи Нивалдо сайтимизга қисқа интервью берди.

Ҳужумчи "Локомотив" таркибида қисқа муддат тўп тепган бўлса-да, у "темирйўлчилар" сафида ажойиб ўйинлар кўрсатди ва мухлисларнинг меҳрини қозонди. Нивалдо Ўзбекистондаги ярим йиллик фаолияти давомида "Локо" сафида барча мусобақаларда 13та ўйин ўтказди ва 5та гол урди.

"Мен ушбу мамлакатда футбол ўйнашдан завқлангандим. Мухлислар барча учрашувларга боришади ва бу маҳаллий футбол учун жуда ижобий ҳолатдир.

Мен "Локомотив"да фаолиятимни давом эттиришни хоҳлаган эдим. Аммо, менинг клубим мени ортга қайтишимни сўради. Бу борада "Динамо-Брест" билан гаплашдим ва мени қўйиб юборишларини сўрадим, аммо келишувга эришилмади.

Менинг карьерамда яхши ва ёмон пайтлар бўлди, ҳар доим ҳам юқори савияни сақлаб қолиш қийин, булар футболчи ҳаётининг бир қисмидир. Аммо, бугун ўйнамоқдаман ва бу нарса энг муҳимидир.

Клубга келганимда раҳбарияти мени жуда яхши кутиб олди ва футболчилар яхши қабул қилишди. Булар эса менинг алоҳида эътиборимни тортди.

Футбол даражаси жуда яхши, ажойиб ўйинчилар бор. Умуман олганда, мен овқатларни жуда соғиняпман, менга улар жуда ёқарди.

Ўзбекистон чемпионати яхши даражада ва айтишим мумкинки, унинг даражаси Беларусники билан бир хил. Мен 6 ой ўйнадим ва шундан сўнг жароҳат туфайли майдонга тушмадим. Бошқа бир ойда эса дарвозабон билан бўлган вазиятдан сўнг кўплаб ўйинларда майдонга тушмадим. Мен у дарвозабоннинг исми [Ўткир Юсупов - "Қўқон-1912]ни ҳам эслай олмайман, сабаби аҳамиятсиз, мен ўша вазиятни фаолиятимдан ўчириб ташлай оламан. Сиз видеони таҳлил қилишингиз мумкин, мен ҳимоячига тегмагандим, у дарвозабоннинг қўллаб-қувватлаши билан майдонни театрга айлантирди. Ўша пайтда ҳакам нотўғри қарор чиқарди ва менга қизил карточка кўрсатди, сабаби мен ҳеч қандай ёмон иш қилмагандим. Видеода кўрсангиз шундан сўнг ечиниш хонасига кетаётгандим. Шу пайтда дарвозабон келиб, юзимга қараб бақира бошлади. Мен кўплаб мамлакатларда ўйнаган тажрибали футболчиман ва бундай вазиятга умуман дуч келмаганман. Мени доим мухлислар ва жамоадошларим ҳурмат қилишган.

Бутун дунё ирқчиликка қарши кураш борасида жуда муҳим пайтларни бошдан кечирмоқда. Биз ўз фарзандларимизга бошқа маданиятни, маданий тафовутни ҳурмат қилишга ўргатишимиз керак.

Барча мамлакатлар ҳукуматлари ирқчилик борасидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилишлари керак. Биз бошқаларни, бошқа дин вакилларини ҳурмат қилишимиз керак ва бошқаларга меҳр кўрсатишимиз керак.

Мен дарвозабон ҳақида ёмон гап гапирмоқчи эмасман. Ўйин жуда "қайноқ" тарзда ўтаётган эди. Эмоциялар ҳам юқори даражага чиққан эди. Шу пайтда айтмаслик керак бўлган нарсаларни гапириб юборасиз. У нима деганини ўзи билади. Мен унга омад тилайман. "Локомотив"га эса жадвалда ўз ўрнини эгаллашига умид қиламан, чунки уларда яхши структура бор. Агар менда имконият бўлганида, яна Ўзбекистонда ўйнаган бўлардим. Мамлакатингиз менга жуда ҳам ёққан. Одамлари меҳрибон.

Агар бразилиялик, ватаним тарихидаги энг кучли футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, Пеле, Ромарио, Гарринча, Сократес, феномен Роналдо, Гаучо, Неймар... Умуман олганда сиз мендан учта ўйинчини айтишни сўрадингиз, аммо бу жуда қийин (кулади).

Барчага катта саломлар айтаман, айниқса футбол мухлисларига. Сизларда ажойиб маданият бор", - дейди Нивалдо.


Алишер Остонов суҳбатлашди.



Дўстларга юборинг: 


Долзарб хабарлар

28.06.2020 06:00    
  РПЛ. "Спартак" - "Уфа" 0:0
select

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 0-0 0

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 БАА 3 4-2 5
2 Баҳрайн 3 2-2 4
3 Таиланд 3 3-5 4
4 Ҳиндистон 3 4-4 3

B - Гурух

1 Иордания 3 3-0 7
2 Австралия 3 6-3 6
3 Фаластин 3 0-3 2
4 Сурия 3 2-5 1

C - Гурух

1 Жанубий Корея 3 4-0 9
2 Хитой 3 5-3 6
3 Қирғизистон 3 4-4 3
4 Филиппин 3 1-7 0

D - Гурух

1 Эрон 3 7-0 7
2 Ироқ 3 6-2 7
3 Вьетнам 3 4-5 3
4 Яман 3 0-10 0

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 0

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 0

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


# Жамоа Ў Т-Н О
1 Ливерпуль 33 89
2 Манчестер Сити 33 66
3 Лестер 33 58
4 Челси 33 57
5 Ман. Юнайтед 33 55
6 Вулверҳэмптон 33 52
7 Арсенал 33 49
8 Тоттенҳэм 33 48
9 Шеффилд Юнайтед 33 48
10 Бёрнли 33 46
11 Эвертон 33 44
12 Ньюкасл 33 43
13 Саутгемптон 33 43
14 Кристал Пэлас 33 42
15 Брайтон 33 36
16 Вест Хэм 33 31
17 Уотфорд 33 28
18 Борнмут 33 27
19 Астон Вилла 33 27
20 Норвич Сити 33 21

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Реал Мадрид 34 77
2 Барселона 34 73
3 Атлетико 34 62
4 Севилья 34 60
5 Вильярреал 34 54
6 Хетафе 34 53
7 Реал Сосьедад 34 51
8 Атлетик Бильбао 34 48
9 Валенсия 34 47
10 Гранада 34 47
11 Осасуна 34 45
12 Леванте 34 43
13 Вальядолид 34 39
14 Бетис 34 38
15 Алавес 34 35
16 Сельта 34 35
17 Эйбар 34 35
18 Мальорка 34 29
19 Леганес 34 28
20 Эспаньол 34 24

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Ювентус 30 75
2 Лацио 30 68
3 Интер 30 64
4 Аталанта 30 63
5 Наполи 30 48
6 Рома 30 48
7 Милан 30 46
8 Верона 30 42
9 Болонья 30 41
10 Сассуоло 30 40
11 Парма 30 39
12 Кальяри 30 39
13 Фиорентина 30 34
14 Сампдория 30 32
15 Удинезе 30 32
16 Торино 30 31
17 Дженоа 30 27
18 Лечче 30 25
19 Брешиа 30 21
20 СПАЛ 30 19
21 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Бавария 34 82
2 Боруссия Д 34 69
3 РБ Лейпциг 34 66
4 Боруссия М 34 65
5 Байер 34 63
6 Хоффенхайм 34 52
7 Вольфсбург 34 49
8 Фрайбург 34 48
9 Айнтрахт Франкфурт 34 45
10 Герта 34 41
11 Унион Берлин 34 41
12 Шальке 34 39
13 Майнц 34 37
14 Аугсбург 34 36
15 Кёльн 34 36
16 Вердер 34 31
17 Фортуна Дюссельдорф 34 30
18 Падерборн 07 34 20
19 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 ПСЖ 27 68
2 Марсель 28 56
3 Ренн 28 50
4 Лилль 28 49
5 Реймс 28 41
6 Ницца 28 41
7 Лион 28 40
8 Монпелье 28 40
9 Монако 28 40
10 Анже 28 39
11 Страсбур 27 38
12 Нант 28 37
13 Бордо 28 37
14 Брест 28 34
15 Метц 28 34
16 Сент-Этьен 28 30
17 Дижон 28 30
18 Ним 28 27
19 Амьен 28 23
20 Тулуза 28 13
21 0

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Зенит 26 62
2 Локомотив Москва 26 49
3 Краснодар 25 45
4 Ростов 26 43
5 ЦСКА Москва 26 43
6 Уфа 26 33
7 Спартак 26 32
8 Урал 26 32
9 Динамо Москва 25 32
10 Арсенал Тула 26 31
11 Рубин 26 30
12 ПФК Сочи 26 30
13 Тамбов 26 28
14 Ахмат 26 27
15 Крылья Советов 26 24
16 Оренбург 26 23
17 0


ДОЛЗАРБ ЎЙИНЛАР АНОНСИ +2 СОАТ

Милан - Ювентус
7 июля в 22:45
Сельта - Атлетико М
7 июля в 23:00
Манчестер Сити - Ньюкасл
8 июля в 20:00
Дженоа - Наполи
8 июля в 20:30
Брайтон - Ливерпуль
8 июля в 22:15
Рома - Парма
8 июля в 22:45
Барселона - Эспаньол
8 июля в 23:00
Астон Вилла - Манчестер Юнайтед
9 июля в 22:15
Тоттенхэм - Арсенал
12 июля в 18:30
Наполи - Милан
12 июля в 22:45
Реал Мадрид - Вильярреал
15 июля в 18:00
Арсенал - Ливерпуль
15 июля в 22:00
Порту - Спортинг
15 июля в 23:30
Ливерпуль - Челси
18 июля в 17:00
Рома - Интер
19 июля в 22:45
Ювентус - Лацио
20 июля в 22:45
Бенфика - Спортинг
26 июля в 21:00
Интер - Наполи
29 июля в 21:00
Наполи - Лацио
2 августа в 21:00
Ювентус - Рома
2 августа в 21:00