ЯНГИЛАШ
13. ЗАРБААААА! Бентанкурнинг ажойиб узатмасидан сўнг Кулушевски "Женоа" дарвозабони билан бирга-бир қолди. Ушбу дуэлда посбон ғолиб чиқди.
13. Чиборра ажойиб пасни амалга оширди, аммо унинг жамоадоши бу ғояни тушунмади.
9. Учрашувнинг ҳар бир дақиқасида "Ювентус" вазият яратмоқда. Бу сафар Уэсли ўзи бошлаган ҳужумни ўзи зарба билан якунлади. "Женоа" посбони тўпни ушлаб олди.
8. Жарима зарбаси узатмага айланди, аммо Демирал тўпни майдонда сақлаб қола олмади.
7. Ровелла ўз жарима майдончаси яқинида Кьеллинини йиқитди. Гол уриш учун қулай стандарт вазият.
6. Мората "Женоа" майдончасида йиқилди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди.
5. Скамакка чап қанотдан марказроққа сурилди ва Буффон дарвозаси томон зарба беришга уринди, аммо ҳимоячилар ҳалал бергани учун зарба кўнгилдагидек чиқмади.
4. "Женоа" тезда жавоб қайтаришга уринди, аммо Чиборранинг узатмасини "Ювентус" ҳимоячилари майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якун топди.
2. ГОЛ! Деян Кулушевски ҳисобни очди! Кьеллинининг ажойиб узатмасини Кулушевски аниқ зарба билан голга айлантирди. "Женоа" ўйинни тезкор гол ўтказиш билан бошлади.
1. Учрашув бошланди.
Ювентус – Женоа 1:0 LIVE
14 январь, 00.45, "Альянц Стэдиум"
Гол: Кулушевски 2.
Ювентус: Буффон, Демирал, Кьеллини, Раду Дрэгушин, Уэсли, Артур, Бентанкур, Бернард, Портанова, Мората, Кулусевски.
Захира: Шесний, Пинсольо, Рафия, Раноккия, Андраде, Бонуччи, Данило, Капеллини, Рабьо, Роналду, Рэмзи, Фработта.
Женоа: Палеари, Гольданига, Бани, Думбрувени, Гильоне, Ровелла, Мелегони, Лерагер, Чиборра, Скамакка, Пьяца.
Захира: Зима, Маркетти, Малес, Бадель, Зайц, Казо, Кришито, Мазьелло, Радованович, Шомуродов, Эбоа Эбонг.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва Криштиану Роналду мазкур ўйинни заҳира ўриндиғида бошлашади.
"Ювентус" - "Женоа" учрашувини томоша қилиш учун ҲАВОЛА
© 2018 - 2021 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган