reklama


Футболда омади келган ака-укалар

18.02.2021 10:23    



 

 

 

 

 

 

 

 

Жаҳон футболи тарихида ҳам ака-ука футболчилар кўп бўлган. Баъзилари биргаликда, баъзилари эса бир-бирига қарши ўйнашган.

9. Эрвин ва Рональд Куман

Голландия терма жамоаси билан “Евро -1988″да ғолиб бўлишган ака-укалар, ўз даврининг машҳур ўйинчиларидан бўлишган. Куманлар оиласида азалдан футболга эътибор кучли бўлган, чунки уларнинг отаси Мартин Куман ҳам майдонда ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган. Ака-ука Куманлар ҳам Европанинг кўзга кўринган жамоаларида ўйнаган. Эрвин бутун футболчилик даврини Голландия чемпионатидаги жамоаларда тўп сурган. Акасидан кўра кучлироқ жамоаларда фаолият олиб борган Рональд Каталониянинг «Барселона» клубига 6 мавсум давомида ёрдам берган. Ҳозирги кунда Эрвин ҳам, Рональд ҳам мураббийлик фаолиятини олиб боришмоқда. Катта Куман Уммон терма жамоасида устозлик қилаётган бўлса, кичиги ўзи ўйнаган «Барселона» жамоасида мураббийлик вазифасида ишлаб келмоқда.

8. Гари ва Фил Невилл

Англиялик ака-укалар Гари ва Фил Невилл футболчилик даврининг энг яхши пайтларини «Манчестер Юнайтед» жамоасида ўтказган. Сер Алекс Фергюсоннинг ишонган футболчиларидан бўлган бу ака-укалар «Олд Траффорд»да муваффақиятли даврни бошдан кечирган. Бу футболчилар биргаликда 7 та кубокни қўлга киритишган (3 та Англия кубоги, 2 та лига кубоги ва 2 та чемпионларлар лигаси олтин медаллари). Гари бутун футболчилик даврини «манкунианлар» сафида ўтказган бўлса, укаси Фил кейинчалик «Эвертон» сафига кўчиб ўтган. Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг иккиси ҳам мураббийлик соҳасида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Гари Англия терма жамоаси ва Испаниянинг «Валенсия» жамоаларини бошқарган бўлса, Фил «Манчестер Юнайтед», «Валенсия»ни (ёрдамчи) бошқарган. Ҳозирдги кунда эса Англия аёллар жамоасини бошқариб келмоқда.

7. Рафаэл ва Тиаго Алкантара


Ака-укалар бирданига «Барселона» эътиборига тушишади. Алкантаралар оиласининг бу икки аъзоси икки хил миллий терма жамоада ўйнашади. Тиаго Испанияда, Рафаэл эса Бразилия миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди. «Барса»даги ўйинлари бироз омадсиз кечган, Тиаго кейинчалик каталонияликлар сафини тарк этиб, «Бавария»га ўтишга қарор қилади. Лекин, Рафаэл «Барса»да қолди, аммо «Сельта Виго» ва «Интер» жамоларига ижарага бериб юборилади. Ҳозирги кунда Парижнинг "ПСЖ" жамоаси аъзоси ҳисобланадиган Рафа анча ёрқин ўйин ўтказмоқда. Ака-укалар медаллар жавонида Ла Лига ва Бундеслиганинг бир нечта унвонлари, УЕФА Чемпионлар Лигасининг иккитадан кубоги, битта Олимпиада Олтин медали бор (Рафаэл).

6. Тони ва Феликс Кроос


Германия ва бутун дунёда Кроос фамилияси ҳақида гап кўпроқ «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Тони ҳаёлга келади, лекин унинг укаси Феликсни кўпчилик танимаса керак. Германиянинг «Ганза» клуби тарбияланувчиси ҳисобланадиган, Феликс «Вердер» ва «Унион Берлин» жамоаларида тўп суради. Германиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларда ўйнаган Феликс Германия миллий жамоасига умуман чақирилмаган. Акаси Тони Кросс «Бавария», «Байер 04» жамоаларида ўйнаган ва ҳозирги кунда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси. Тонининг медаллар жавонида Германия чемпионлиги, Испания чемпионлиги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Супер кубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги каби олтин медаллар мавжуд.

5. Коло ва Яя Туре

Бу Африкалик юлдузлар, қора қитъанинг энг машҳур юлдузларидан бири ҳисобланади. Турелар оиласининг каттаси Коло Туре , ҳам кичиги Яя Туре ҳам майдонда ҳимоячи вазифасида тўп сурган. «АСEК Мимозас» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган бу қондошлар бир вақтнинг ўзида «Манчестер Сити» жамоасида ўйнаган. Кейинроқ Коло Англиянинг бошқа жамоаси «Ливерпул» сафига кўчиб ўтган. Икки ак-ука ҳам Кот-д'Ивуар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Яя кетма-кет тўрт марта Африканинг йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олиниши ҳақида гап кетганда, акасига нисбатан анча муваффақиятли даврни бошидан ўтказганини сезиш мумкин. Иккала ака-ука 2012 йилда «Манчестер Сити»ни АПЛда чемпион бўлишига жуда катта ёрдам берган. 2015 йилда ўз миллий жамоаси билан Африка миллатлар кубогида зафар қучишган. Эътибор берган бўлсангиз, бу ака-укалар терма жамоа миқиёсида ҳам, клуб миқиёсида ҳам анча муваффақиятга эришган.

4. Эден ва Торган Азар

Азар исми дунё футболида жуда машҳур. Ушбу шуҳратнинг аксарияти Бельгия терма жамоаси сардори Эден Азар билан боғлиқ. Кўпчилик, бу фамилия билан футбол ўйнайдиган яна бир киши борлигини билишмаса керак. 2012 йилда Лондоннинг «Челси» жамоаси бир вақтнинг ўзида ака-ука Эден ва Торган Азарни трансферини эълон қилади. Лондонликлар сафида анча омадли ўйнаган Эден 245 учрашувда 85 та гол уришга эришган. Акасидан фарқли Торган ўз омадини «Челси»да топмайди. «Аристократлар» сафида бирорта ўйин ўтказмаган кичкина Азар 2015 йилда Гладбахнинг «Боруссия» жамоасига ўтади. Ҳозирда ҳам ака-укалар икки мамлакат чемпионатида тўп суришади. Азарларнинг каттаси Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп сурса, Торган эса Германиянинг «Боруссия Дортмунд» жамоасида ўйнаб келмоқда.

3. Паоло ва Фабио Каннаваро

«Наполи» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган бу ака-укаларни каттасининг футболчилик карераси ёрқинроқ бўлган. Чунки, ҳимоячи вазифасида ўйнаган Фабио Италиянинг «Парма», «Интер», «Ювентус» ҳамда, Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоарида ўйнаган, укаси Паола бўлса «Верона», «Сассуоло» каби ўртамиёна жамоаларнинг аъзоси ҳисобланган. Бундан ташқари Фабио А сериянинг «Йилнинг энг яхши футболчиси» 2006 йилда у «Йилнинг энг яхши ҳимоячиси» каби мукофатларга сазовар бўлган. Паоло, бўлса «Верона»га 2005 йилда УЕФА кубогининг ярим финалига чиқишига ёрдам берди, шунингдек, 2006 йилда «Наполи»га йилда А серияга чиқишга, 2011 йилда УЕФА Чемпионлар Лигасида қатнашишга ёрдам берди. 2012 йилда «Наполи» билан Италия Кубогида ғолиб чиқиб, клубнинг 20 йил ичидаги биринчи совринига эга чиқишига кўмаклашган.

2. Франк ва Рональд Де Бур

 

Ушбу эгизак футболчилар узоқ вақт бирга, ҳатто турли клубларда, шу жумладан «Аякс», «Барселона», «Рейнжерс», «Ал-Райян» ва «Ал-Шамал» каби жамоаларда бирга ўйнашган. Улар ушбу рўйхатдаги энг машҳур футболдаги қондошлардан бири ҳисобланади. Икки ака-ука ўз фаолияти давомида деярли бир хил кубок олтин медалларини қўлга киритишган. «Аякс» билан 5 та Эредивизия чемпионлиги, «Барселона» билан 1 марта Ла Лига чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигаси кубоги, кетма-кет 3 марта Йохан Кройф кубоги ва «Аякс» билан қитъалараро кубок, ва Қатар амири кубоги каби чемпионатлар олтин медали соҳибига айланишган. Улар бошқа-бошқа жамоаларда ўйнаганда ҳам кўпгина совринларга эга чиқишган. Хусусан, Франк «Аякс» билан бирга 1992 йилда УЕФА кубогига эга чиққан. Рональд эса, «Рейнжерс» билан Шотландия Премер-лигаси, Шотландия кубоги ва Шотландия Лигаси кубогида зафар қучган. Кўп соврин, ажойиб ака-ука, чиройли якун. Мураббийликда Рональд 2010/11 йилларда Қатар олимпия жамоасини бошқарган, лекин ҳозирда ҳеч қайси терма жамоа ва клубда устозлик қилмайди. Лекин, Франк «Аякс», «Интер», «Кристал Пелас» каби жамоаларда ишлаган. Ҳозирги кунда эса, Голландия миллий терма жамоаси вақтинча мураббийи ҳисобланади.

1. Жером ва Кевин-Принс Боатенг

Худди, ака-ука Алкантаралар каби тур хил терма жамоа шарафини ҳимоя қиладиган биродарлар Африка қитъасида ҳам бор. Кевин-Принс Баотинг Гана байроғи остида ҳаракат қилса, Жером Германия терма жамоасининг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қилади. Яна бир қизиқарли факт. Бу ака-ука 2010 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасида бир-бирига қарши ўйнаган. Ушбу баҳсда Гана жамоаси германияликлар устидан 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишган. Ўйинни томоша қилишга келган уларнинг ойиси эса, бир қўлида фрикаликлар, бир қўлида немислар байроғини ушлаганча баҳсни кузатган. Кевин – Принс универсал ўйинчи. У жуда кўп позицияларда ўйнайди, ҳужумкор ярим ҳимоядан тортиб, ҳужум ва ҳимоячи сифатида сифатида ҳам ўйнаган. Жером, аксинча, марказий ҳимояда ўзини анча эркин ҳис қилади. Аммо баъзан, ўнг қанот ҳимояда ҳам ўйнаши мумкин. Бу ака-ука медаллар жавони ҳам ҳавас қиларли даражада.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.




reklama
Futbol yangiliklari || Futbol habarlari || Футбол янгиликлари || Футбол хабарлари
Дўстларга юборинг: 


Долзарб хабарлар

select

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Истанбул ББ 5-0 7

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 БАА 3 4-2 5
2 Баҳрайн 3 2-2 4
3 Таиланд 3 3-5 4
4 Ҳиндистон 3 4-4 3

B - Гурух

1 Иордания 3 3-0 7
2 Австралия 3 6-3 6
3 Фаластин 3 0-3 2
4 Сурия 3 2-5 1

C - Гурух

1 Жанубий Корея 3 4-0 9
2 Хитой 3 5-3 6
3 Қирғизистон 3 4-4 3
4 Филиппин 3 1-7 0

D - Гурух

1 Эрон 3 7-0 7
2 Ироқ 3 6-2 7
3 Вьетнам 3 4-5 3
4 Яман 3 0-10 0

A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Гент 6 4

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


A - Гурух

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Шангхай СИПГ 0 0

B - Гурух

C - Гурух

D - Гурух


# Жамоа Ў Т-Н О
1 Манчестер Сити 21 47
2 Ман. Юнайтед 22 44
3 Лестер 22 42
4 Ливерпуль 22 40
5 Вест Хэм 22 38
6 Эвертон 20 36
7 Тоттенҳэм 20 33
8 Челси 21 33
9 Астон Вилла 20 32
10 Арсенал 22 31
11 Кристал Пэлас 22 29
12 Лидс 21 29
13 Саутгемптон 21 29
14 Вулверҳэмптон 22 26
15 Брайтон 22 24
16 Ньюкасл 22 22
17 Бёрнли 21 22
18 Шеффилд Юнайтед 15
19 Фулҳэм 21 14
20 Вест Бромвич 22 12
21 Шеффилд Юнайтед 22 11

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Атлетико 19 50
2 Реал Мадрид 20 40
3 Барселона 20 40
4 Севилья 20 39
5 Вильярреал 21 35
6 Реал Сосьедад 21 32
7 Бетис 21 30
8 Гранада 21 29
9 Леванте 20 26
10 Сельта 21 25
11 Хетафе 20 24
12 Кадис 21 24
13 Атлетик Бильбао 20 24
14 Валенсия 21 23
15 Уэска 21
16 Эйбар 21 20
17 Вальядолид 21 20
18 Осасуна 21 19
19 Алавес 21 19
20 Эльче 19 17
21 Уэска 21 16

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Интер 23 53
2 Милан 23 49
3 Ювентус 22 45
4 Рома 23 44
5 Аталанта 23 43
6 Лацио 23 43
7 Наполи 22 40
8 Сассуоло 23 35
9 Верона 23 34
10 Сампдория 23 30
11 Дженоа 23 26
12 Фиорентина 23 25
13 Удинезе 23 25
14 Беневенто 23 25
15 Болонья 23 25
16 Специя 23 24
17 Торино 23 20
18 Кальяри 23 15
19 Парма 23 14
20 Кротоне 23 12

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Бавария 22 49
2 РБ Лейпциг 22 47
3 Айнтрахт Франкфурт 22 42
4 Вольфсбург 22 42
5 Байер 22 37
6 Боруссия Д 22 36
7 Унион Берлин 22 33
8 Боруссия М 22 33
9 Фрайбург 22 31
10 Штутгарт 22 29
11 Хоффенхайм 22 26
12 Аугсбург 22 23
13 Вердер 21 23
14 Кёльн 22 21
15 Герта 22 18
16 Арминия Билефельд 21 18
17 Майнц 22 17
18 Шальке 22 9

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Лилль 26 58
2 Лион 26 55
3 ПСЖ 26 54
4 Монако 26 52
5 Ланс 26 40
6 Ренн 25 38
7 Монпелье 26 38
8 Марсель 25 38
9 Мец 26 38
10 Анже 26 35
11 Бордо 26 33
12 Брест 26 31
13 Сент-Этьен 26 30
14 Реймс 26 30
15 Ницца 26 29
16 Страсбур 26 29
17 Ним 26 24
18 Нант 26 23
19 Лорьян 26 23
20 Метц 13 16
21 Дижон 26 15

# Жамоа Ў Т-Н О
1 Зенит 19 41
2 ЦСКА Москва 19 37
3 Спартак 19 35
4 ПФК Сочи 19 33
5 Ростов 19 32
6 Краснодар 19 30
7 Динамо Москва 19 30
8 Локомотив Москва 19 28
9 Рубин 19 28
10 Ахмат 19 26
11 Химки 19 25
12 Урал 19 21
13 Арсенал Тула 19 14
14 Ротор 19 14
15 Тамбов 19 13
16 Уфа 19 13


ДОЛЗАРБ ЎЙИНЛАР АНОНСИ +2 СОАТ

Арсенал - Бенфика
Жонли эфирда томоша килиш
25 февраля в 20:55
Наполи - Гранада
Жонли эфирда томоша килиш
25 февраля в 20:55
Манчестер Юнайтед - Реал Сосьедад
Жонли эфирда томоша килиш
25 февраля в 23:00
Челси - Манчестер Юнайтед
Жонли эфирда томоша килиш
27 февраля в 18:00
Бавария - Боруссия Д
Жонли эфирда томоша килиш
6 марта в 03:00
Челси - Эвертон
Жонли эфирда томоша килиш
6 марта в 18:00
Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед
Жонли эфирда томоша килиш
6 марта в 18:00
Ювентус - Лацио
Жонли эфирда томоша килиш
6 марта в 22:45
Атлетико М - Реал Мадрид
Жонли эфирда томоша килиш
7 марта в 03:00
Ювентус - Порту
Жонли эфирда томоша килиш
9 марта в 23:00
ПСЖ - Барселона
Жонли эфирда томоша килиш
10 марта в 23:00
Ливерпуль - РБ Лейпциг
Жонли эфирда томоша килиш
10 марта в 23:00
Арсенал - Тоттенхэм
Жонли эфирда томоша килиш
13 марта в 18:00
Милан - Наполи
Жонли эфирда томоша килиш
14 марта в 22:45
Бавария - Лацио
Жонли эфирда томоша килиш
17 марта в 23:00
Челси - Атлетико М
Жонли эфирда томоша килиш
17 марта в 23:00
ЦСКА - Зенит
Жонли эфирда томоша килиш
20 марта в 17:00
Ливерпуль - Челси
Жонли эфирда томоша килиш
20 марта в 18:00
ЦСКА - Зенит
Жонли эфирда томоша килиш
21 марта в 02:00
Рома - Наполи
Жонли эфирда томоша килиш
21 марта в 03:00