ОФК кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2022 15:34
  • 465
  • 30

Эртага ОФК Кубоги "E" гуруҳ 1-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (Ўзбекистон) — "Нефтчи" (Қирғизистон) ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва сардори Жасур Ҳасанов иштирок этди. Ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. 

Гуруҳдан "Сўғдиёна" ва "Нефтчи"дан ташқари Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" жамоалари ўрин эгаллаган.


Улуғбек Бақоев: "Биз ОФК Кубогида дебютантмиз, гуруҳда ғолиб чиқишга ва мусобақанинг келаси босқичига йўл олишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиз жуда ҳам қизиқ – биздан ташқари яна иккита дебютант бор – ЦСКА ва "Нефтчи" ҳам гуруҳ босқичида илк бор иштирок этишади. Ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасида пешқадамлик қилмоқдамиз ва жамоа мусобақага яхши тайёрланган. Рақибларга паст баҳо бермаймиз, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни яхши ўргандик. Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради".

Жасур Ҳасанов: "Тожикистонга яхши кутиб олишгани учун раҳмат. ОФК Кубогига жиддий тайёргарлик кўрамиз. Осон ўйинлар бўлмаслигига ишончим комил. Бизни гуруҳнинг асосий фаворити деб ҳисоблашаётганини биламиз ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз".


Матбуот анжуманини тақдим этган Фаридун Салиевга миннатдорчилик билдирамиз.



Ўхшаш янгиликлар