"Реал" Бразилиядан 18 ёшли "Бензема" топди

  • Mr.NoBoDy 26.06.2022 17:00
  • 1617
  • 30

"Ботафого" ҳужумчиси Матеус Насименто "Реал"га ўтиши мумкин.

Айни дамда у "Реал"га Винисиус, Родриго ва Федерико Вальверде каби футболчиларни олиб келган скаут Хуни Калафат назоратида бўлиб турибди. "Реал" 18 ёшли ҳужумчини таркибга олиб келиб, аста-секинлик билан асосий жамоага жалб қилмоқчи.

Бразилияда уни "янги Бензема" деб аташмоқда. "Ботафого" билан шартномасига кўра, футболчининг товон пули 50 миллион еврога тенг. Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 36 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар