Фернандиньо жонажон клубига қайтди

  • Mr.NoBoDy 28.06.2022 01:23
  • 1026
  • 30

Фернандиньо Бразилиянинг “Атлетико Паранаэнсе” клубига ўтди. Ярим ҳимоячи билан 2024 йил охиригача шартнома имзоланган. У 5-рақам остида ўйнайди.

Ушбу ёзда 37 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"ни тарк этди. Бразилиялик футболчи инглиз клубида 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда эди.

Фернандиньо "Атлетико Паранаэнсе" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000 йилдан 2005 йилгача клубда бўлган.

Ўхшаш янгиликлар