Италия суперкубоги ушбу мамлакатда ўтказилмайди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2022 20:51
  • 105
  • 30

Суперкубок учун курашда миланнинг икки жамоаси - "Милан" ва "Интер" куч синашади.

Италия суперкубоги учун ўйин ўтказиладиган жой ва сана тасдиқланди.

Мазкур ўйин 18 январь куни Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.

"Интер" ўтган мавсум Туринда "Ювентус"ни мағлуб этиб, суперкубокни қўлга киритганди.

Ушбу соврин учун баҳсда "Милан" Италия чемпиони, "Интер" эса мамлакат кубоги соҳиби сифатида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар