Расман: "Селтик" португалиялик ҳужумчи Жотани сотиб олганини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2022 21:17
  • 108
  • 30

"Бенфика" вингери Жота ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган "Селтик" билан янги шартнома имзолайди.

Манбага кўра, португалиялик футболчи 4 йиллик шартномага имзо чекади. Қайд этилишича, Шотландия клуби футболчининг трансфери учун тахминан 7,4 миллион евро тўлайди. Transfermarkt Жотани 7,5 миллионга баҳолаган.

23 ёшли футболчи якунланган мавсум "Селтик" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 14та голга ассистентлик қилган.

Ўтган мавсум охирида "Селтик" Шотландия чемпиони бўлди, шунингдек, Шотландия лига кубогини ҳам қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар