Альфонсо Дэвисдан Кристиан Пулишичгача. Шимолия Американинг айни вақтдаги энг қиммат 10 футболчиси

  • Mr.NoBoDy 01.07.2022 21:46
  • 144
  • 30

Transfermarkt портали Шимолий Американинг айни вақтдаги энг қиммат ўйинчилари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвис биринчи ўринни эгаллади. Канадалик футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога тенг.

45 миллион евро билан иккинчи ўринни «Лилл» ҳужумчиси Жонатан Дэвид эгаллади. Кучли учликни «Челси» вакили Кристиан Пулишич 42 миллион евро билан якунлаб берган.

«Боруссия Д» ярим ҳимоячиси Жованни Рейна (35 миллион) ва «Наполи» вингери Ирвин Лозано (30 миллион) кейинги ўринларни банд этган.

Шимолий Американинг энг қиммат ўн футболчиси:

1. Альфонсо Дэвис («Бавария», Канада) — 70 миллион евро;
2. Жонатан Дэвид («Лилл», Канада) — 45 миллион;
3. Кристиан Пулишич («Челси», АҚШ) — 42 миллион;
4. Жованни Рейна («Боруссия Д», АҚШ) — 35 миллион;
5. Ирвин Лозано («Наполи», Мексика) — 30 миллион;
6. Бренден Эронсон («Red Bull», АҚШ) — 25 миллион;
7. Уэстон Маккени («Ювентус», АҚШ) — 25 миллион;
8. Леон Бэйли («Астон Вилла», Ямайка) — 25 миллион;
9. Эдсон Альварес («Аякс», Мексика) — 22 миллион;
10. Сержиньо Дест («Барселона», АҚШ) — 18 миллион.

Ўхшаш янгиликлар