Видаль "Интер" билан шартномани бекор қилади, унинг янги жамоаси маълум

  • Mr.NoBoDy 06.07.2022 21:51
  • 123
  • 30

"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль клуб билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, футболчи “Интер” билан шартномани бекор қилади. Шартномани бекор қилиш учун тўлов миқдори тўрт миллион еврони ташкил қилади.

Футболчининг янги жамоаси Бразилиянинг "Фламенго" жамоаси бўлади. Видаль клуб билан икки йиллик шартнома имзолайди. Ушбу ҳафта давомида футболчи тиббий кўрикдан ўтади, сўнгра келишув ҳақида расман эълон қилинади.

35 ёшли чилилик футболчи “Интер” сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У барча мусобақаларда 70 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар