"Манчестер Сити" Кукурельяни харид қила олмаса, бошқа бир испан билан шартнома имзолаши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.07.2022 11:17
  • 4326
  • 30

"Манчестер Сити" "Бенфика" ҳимоячиси Алекс Гримальдога қизиқмоқда.

Англия клуби "Брайтон" билан Марк Кукурелья борасида музокаралар муваффақиятсиз тугаган тақдирда, 26 ёшли испанияликнинг номзодини кўриб чиқади.

Гримальдога шунингдек "Ньюкасл", "Барселона" ва "Ювентус" ҳам бефарқ эмас.

Ҳимоячи ўтган мавсум "Бенфика" таркибида барча мусобақаларда 47та ўйинда 6та гол ва 9та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар