Лапортанинг сўзларига кўра, унинг клуби ўз олдига битта мақсадни қўйган – Роберт Левандовскини қўлга киритиш.
"Роналду ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмидик? Бизда Левандовски бор. У бизнинг асосий мақсадимиз эди ва мен бошқа изоҳ бермасликни маъқул кўраман. Роналду – профессионал ва у ҳали ҳам яхши формада. Ишончим комилки, унда вариантлар кўп, лекин у ҳамон мен ҳурмат қиладиган "Манчестер Юнайтед" клуби футболчиси", – деди Лапорта.