Кукурелья "Челси" тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди

  • Mr.NoBoDy 05.08.2022 23:34
  • 57
  • 30

Лондон клуби кеча янги харидни амалга оширганди.

"Брайтон"дан "Челси"га ўтган Марк Кукурелья лондонликлар харид қилган энг қиммат ҳимоячига айланди. Transfermarkt берган маълумотларга қараганда битим қиймати 65.3 млн еврони ташкил этган.

Шу тариқа Марк Кукурелья ўз позицияси "Челси" харид қилган энг қиммат ўйинчига айланди. Бундан аввалги рекорд Бен Чилуэллга тегишли эди - 50.2 млн евро. Калиду Кулибали трансфери эса "Челси"га 38 млн еврога тушган.

"Барселона" тарбияланувчиси ўтган мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар