Де Йонг келаси ҳафта "Барселона"дан кетади ва Англия клубига ўтади

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 13:34
  • 405
  • 30

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоадан кетишга жуда яқин.

Журналист Херард Моренонинг хабарига кўра, нидерландиялик янги жамоасига келаси ҳафта йўл олади.

Де Йонгнинг янги клуби "Челси" бўлади. Френки "Аякс"да бирга ишлаган Эрик тен Хаг бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишига қарамай, Томас Тухель жамоасига қўшилишни хоҳлади.

Де Йонг Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи ва буни "Манчестер Юнайтед" кафолатлай олмайди. Френкининг хариди "Челси" мураббийи Томас Тухелнинг мақсадларидан биридир.

Ўхшаш янгиликлар