“Кристал Пэлас” — “Арсенал”: илк ўйиндан илк хулосалар

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 14:17
  • 525
  • 30

Англия Премьер лигаси 2022/23 мавсуми биринчи тури илк ўйинида “Арсенал” “Кристал Пэлас” меҳмони бўлди ва Мартинелли боши билан тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очиб берди.

 Иккинчи таймда эса Марк Гехи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Учрашувда “тўпчилар” 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Янги мавсумда “Арсенал” деб аталмиш шавқатсиз ғалаба машинаси ишга тушдими? Ақл билан фикр юритилса, бу ортиқча муболаға билан оғиз кўпиртиришдек туюлиши мумкин, бироқ жамоанинг тўрт ой олдинги ўйинига нисбатан катта яхшиланиш кўзга ташланди. Ўша ўйинда Артета шогирдлари “Селхерст Парк”да 3:0 ҳисоби билан аёвсиз янчиб ташлаган эди. “Арсенал” ўйинчилари аввалги ўзаро ўйинда умуман майдонга мослаша олмаган ноқулай рақиб эса уларни осонлик билан доғда қолдирган эди. “Тўпчилар”ни бу сафар айблаш учун ҳеч қандай асослар йўқ. Тўғри, ҳимоядаги палапартишликлар бироз кўнгилни хира қилганига қарамай уч очко учун муносиб ўйин кўрсатилди. “Кристал Пэлас” ушбу ўйин учун дуранг адолатлироқ бўлишини кўрсатиш учун бир неча бор вазиятни силкитишга уринди. Аммо бундан айтарли наф чиққани йўқ. “Кристал Пэлас” ҳақида эса одатда бўронли овга айланиб кетадиган уй ўйинини ишончли амалга оширганини кўриб келаси ўйинларда яхши натижа кўрсата олишига оптимистик тарзда ишонамиз.

Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, очилиш ўйини шиддатли ва қизиқарли кечди. Ҳар иккала томон ҳам курашни ажойиб тарзда олиб борди. Ўйин тақдирини эса ҳар икки бўлимда киритилган икки гол ҳал қилди. Аммо “Арсенал” жамоаси нуқтаи назаридан келиб чиқилганда ҳал қилувчи вазият танаффусдан 8 дақиқа ўтгач содир бўлди. Ўша вазиятда Вильям Салиба Уилфред Заҳани ҳеч қандай қўполликсиз “тоза” тўпсиз қолдирди ва уни майдон ташқарисига буриб юборди. Англиянинг эски ўйинчиларидан бири лигага янги келган ўйинчи томонидан тўхтатиб қолинди ва бу ҳали охиргиси эмасди. “Сент Этьен”дан келганидан сўнг уч йил ўтиб Салиба “Арсенал” учун майдонга тушган биринчи ўйинида муносиб ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимдаги мезбонларнинг босими остида ўзини тўла намойиш этди. У марказий ҳимоядан ўз ўрнини топиб олади. 

“Арсенал” устози Микель Артета ёш ҳимоячи ҳақида қуйидаги фикрни билдирди: “21 ёшингизда Премьер¬ лигада дебют ўйинда кучли рақибларга қарама қарши туриб уларни тўхтата олган ёш ўйинчини кўрмадингизда. У буни совуққонлик ва хотиржамлик билан амалга оширди. Болага катта шараф”.

“Арсенал” апрель ойидан бўён анча ўзгаришларга учради ва яхшиланишлар ҳам кўзга ташланди. “Биз катта чидамлиликни намойиш этдик”, дея таъкидлади “тўпчилар” бош мураббийи. “Бусиз АПЛда ғалаба қозона олмайсиз. Бундай вазиятларда чиқиш йўлини доим топа билиш ва шундай тафаккурни шакллантириш ҳамда учрашувларни гол ўтказмаган ҳолда тоза якунлаш бизнинг муваффақиятимиз учун жуда муҳим”, дея қўшимча қилди мутахассис.

Биринчи таймнинг охирги 20 дақиқаликда Жордан Айюнинг кўзлари рақиб жарима майдончаси бурчагида порлади, бироқ Мартин Едегор худди чақмоқдек унинг оёқларидан тўпни юлиб олиб кетди; танаффусгача Заҳа ўнг қанот ҳимоячиси Бэн Уайт билан трибуна ёнига ўтиб кетди ва Букайо Сака қолган охирги футболчи бўлди. Ўйин аввалида фикр билдириш осон бўлганига қарамай асосий тафсилотлар шулар бўлди. “Арсенал” худди поезддек бошлади, позицияларда бошни айлантириб қўйадиган айланишларни содир этишди. Жамоа мавсум бошидан иштаҳани очадиган кескин ва шавқатсиз прессингни намойиш этди. Кутилганидек Габриэл Жезус ҳужум чизиғига қўйилди ва унинг бир слалом югиришидан сўнг уни Марк Гехи тўсиб қолди. Александр Зинченконинг яхши айланмаган зарбаси Висенте Гуайтани синовдан ўтказди.

“Манчестер Сити” таркибида лигада ғолиб чиқиб жамоага жалб этилган икки футболчи бошқа жамоадошларига таъсир қилишидан умидвор эканини Артета ҳеч кимдан сир тутиб ўтирмади. Мураббийнинг дастлабки ўйларига кўра Жезус “Пэлас”ни таслим этишда асосий қувват бўлиб бериши керак эди. Лекин айнан Зинченко рақибларни машғулотлар пайтида қаттиқ ишлаб “пиширган” тартибини бузишга катта ҳисса қўшди.

Дастлабки гол киритилганда Сака бир қарашда бурчак зарбасини ўнгга ниҳоятда буриб юборгандек туюлди. Бироқ жарима майдончаси узоқ бурчагидан кутилмаганда отилиб чиққан Зинченко тўпни боши билан ичкарироққа заргарона буриб юборди. “Арсенал”нинг икки футболчиси тўпни дарвозага киритиш учун отилди ва Габриэл Мартинелли буни муваффақиятли уддалади. Ҳисоб очилди. 

Бу, албатта, 2021/22 мавсум стартида уч ой гол кирита олмаган Мартинелли учун яхшиланиш эди. Ҳужумчи Жезус билан ўзаро ўйинидан мамнун кўринди. Артета тезроқ уч очкони кафолатланмаётганидан афсусда эди. Шогирдлари тўп назоратини тўла рақибларга топшириб қўйгани буни янада кучайтирди. Исталган сонияда вазият аксига айланиб кетиши мумкин эди. Сака рақиб жарима майдончаси томон кескин рейдни амалга оширди ва тўпни жамоадошларидан бири пайдо бўлиб қолиши умидида ичкарироққа йўллади. Қулай вазияти пучга чиқармаслик учун “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Марк Гехи ўз дарвозасига киритиб қўйди – 0:2.

Ўйин бошланишидан олдин Кристиан Бентекенинг “ДС Юнайтед”га ўтишини эълон қилган “Кристал Пэлас” 35  ва 80 дақиқалар оралиғида катта устунлик қилганига қарамай имкониятни бой берганидан нолиди. Жамоа стартларни жуда суст бошлади. 

Ўйиндан сўнг “Кристал Пэлас” устози Патрик Виейра ўйиндан сўнг жамоаси ҳақида фикр билдирди: “Футбол ўйинида таваккал қилиш керак бўлган муҳим дақиқалар бўлади. Биз ўйинга қайтиш учун гол кирита олмадик. Энг оғир томони шу”. “Арсенал” рақибига гол уриш учун умуман имкон бермади. “Улар тайёр, улар очдек кўринади, улар ҳақиқатдан ҳам ғалаба қозонишни хоҳлашади”, деди Микель Артета ўз шогирдлари ҳақида.

Ўхшаш янгиликлар