Асрор Алиқулов: "Янги футболчилар жамоага киришиб кетса, янада яхши ўйин кўрсатамиз"

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 14:17
  • 60
  • 30

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан"  -  "Хоразм" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибнинг ҳимояда яхши ҳаракат қилишини билган ҳолда йигитларга кўрсатма берган эдик. Улар 1-2та пас билан Марчианони қулай вазиятга чиқаришарди. Шу нарса рўй берди.

Рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун индвидуал маҳорат керак. Ҳарактер лозим.  "Хоразм" зич ҳимояланди. Уларга қанотларда ютқаздик. Чап қанот ҳимоясида кўп хатолар бор. Дарвозабон 3та гол ўтказиб юборди. Биз машғулотдаги тайёргарлигидан келиб чиқиб майдонга туширамиз",- дейди Асрор Алиқулов.

- Дурангдан кейин "Шўртан" кучли бешликка кириш имкониятини йўқотди, деб ўйлайсизми?

-  Ҳамма кураш олдинда. Йўқотилаётган очколар қимматга тушиши мумкин.

- "Шўртан" 75-дақиқадан кейин ҳимояга эътибор қаратди. Рақиб ҳужумни кучайтирди. Бу жамоангизнинг жисмоний ҳолати меъёрида эмаслигиданми?

- Ютқазиб тураётганимизда қаердандир куч пайдо бўлди. Бу ҳаммаси руҳият ва ишонч билан боғлиқ. Кўряпсиз футболчиларимиз бирга-бир вазиятларда кўп тўп йўқотишди. 

5-турда "Хоразм"га қарши кечган ўйинда ҳам голлар шоуси қайд этилганди. Икки жамоанинг ҳужум чизиғи кучлими ёки ҳимояси кучсиз?

-  "Хоразм"нинг ҳужум чизиғида яхши футболчилар жамланган. Жамоамиздаги Муҳриддин Зоировда индвидуал маҳорат бор. Унга Суперлига жамоаларидан таклиф тушди. Бошқа жиҳатдан ўсишга эришса элитада ўйнаб кета олади.  "Хоразм"га кучли томонларини кўрсатиши учун имконият бериб қўйдик. 

- Давралар оралиғида нечи фоиз ўзингиз истаган футболчини ололдингиз?

- 50 фоиз десам тўғри бўлади. Янги футболчилар жамоага киришиб кетса янада яхши ўйин кўрсатамиз. Барини кўрикдан

Ўхшаш янгиликлар