"Фулхэм" — "Ливерпуль" 1:0 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 06.08.2022 17:17
  • 501
  • 30

АПЛ 1-тур доирасидаги "Фулхэм" — "Ливерпуль" ўйини бошланди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. Тўп назорати бўйича катта устунликка эга бўлсада, "Ливерпуль" ҳозирча ҳар ҳолда рақиб ҳимояси "қулфини оча олмаяпти".

39-дақиқа. Хавфли вазият! Луис Диаснинг яна бир зарбасидан кейин тўп дарвоза устунини ларзага "келтирворди", аммо бу сафар ҳам гол эмас. 

37-дақиқа. "Почти" гол! Трент қарама-қарши қанотдаги Робертсонга тўпни аниқ узатди, ўз навбатида Эндрью ҳам жарима майдончаси марказидаги шерикларини кўрди, аммо на Диас, на Фирмино дарвозани ишғол қила олишмади.   

35-дақиқа. "Ливерпуль" футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди ва яна мезбонлар ҳужумга отилишди. Алиссоннинг ҳушёрлигигина хавфни бартараф бўлишига сабаб бўлди. 

33-дақиқа. ГОООООООЛ! Александар Митрович!!! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Александар Митрович ўткир бурчакда, ҳимоячи билан турганига қарамай, дарвозага йўллай олди, Алиссон ҳам жамоасини қутқармади. 

31-дақиқа. Алиссон дарвозаси олдида хавфли вазият, аммо Риднинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

30-дақиқа. Ўттиз дақиқа ўтди, тўпга эгалик қилиш 30% - 70% "Ливерпуль" фойдасига, аммо зарбалар бўйича устунлик мезбонларда 3 - 1. 

28-дақиқа. "Ливерпуль" ҳам ўзининг биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ дарвозабон безовта қилинмади.

26-дақиқа. "Фулхэм" футболчиларига ҳакамнинг аксарият қарорлари ёқмаяпти ва эътирозлар деярли тинмаяпти. 

23-дақиқа. Мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Кетма-кет зарбалар, лекин тўп дарвозагача етиб бормади. Бурчак зарбаси.

22-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни мисрлик футболчи бош билан берган зарбаси билан якунлади, аммо тўп Марек Родак дарвозасидан анча юқоридан ўтиб кетди. 

20-дақиқа. Салаҳ орқароқдан жарима майдонига ёриб кирган Хендерсонни кўриб, тўпни ташлади, лекин тажрибали ярим ҳимоячи узатмага улгурмади.  

18-дақиқа. Клопп "бандаси" ўзига келди чоғи, меҳмонлар рақибни анча ўз дарвозасига яқин ҳудудда ҳимояланишга мажбур қиляпти.

17-дақиқа. Огоҳлантириш! Кенни Тете қўпол ҳаракати учун карточка ишлаб олди. 

15-дақиқа. "Ливерпуль"нинг амалда биринчи чинакам ҳужуми бир йўла гол билан якунланди. Луис Диаснинг айланма зарбаси зўр чиқди, аммо бироз аввал Робертсон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани сабаб ҳисоб ўзгармади.  

Мегабайт билан муаммо йўқ, учрашувни жонли (видео) кўрардим деганлар учун қуйидаги ЛИНКни тақдим этамиз.

12-дақиқа. Лондонликлар ўтган вақт мобайнида анча тетик ўйин кўрсатишмоқда. Мезбонлар тўп учун курашда ҳам рақибга ортиқча имкон қолдиришмаяпти.  

10-дақиқа. "Ливерпуль" ҳозирча рақибидан кўра кўпроқ ҳимояланишга мажбурлиги қизиқ албатта.

8-дақиқа. Ҳужуми охиригача етиб бормаган бўлсада, "Фулхэм" вакиллари дарҳол прессинг уюштириб, рақибни ўз жарима майдончасига яқин жойда тўхташга мажбур қилишди.  

6-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди. Иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормади.  

5-дақиқа. "Қизиллар" тўпни маълум вақт ўзларида ушлаб туриб, кейин ҳужумга тезда ўтишни ният қилишганди, бироқ узатма ўхшамади ва Марек Родак тўпни эгаллаб олди. 

3-дақиқа. "Фулхэм" яна ҳужумда, қанотдан узатмадан кейин хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Бироқ қўшимчасига ҳакам оффсайд бўлганини маълум қилди.   

2-дақиқа. "Ливерпуль"нинг ҳужуми бошланмасдан тугаб қолди.  

1-дақиқа. Александр Митрович ҳимоячиларнинг сусткашлигидан кейин тўпни эгаллаб, "тикка" дарвозага қараб борди ва зарба берди, лекин ноаниқ. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Ливерпуль" аъзолари бошлаб беришди. Демак, кеттик. 

Учрашув стартига ҳали бир неча дақиқа бор ва сиз, вақтни самарали ўтказиш учун "Ливерпуль" чемпион бўла оладими?" номли таҳлилий материални ўқиб чиқишингиз мумкин.

Клопп шогирдлари сафарда АПЛ дебютантига қарши кураш олиб боришади. 

Асосий таркиблари аниқ бўлиб улгурган.

"Фулхэм": Родак, Тете, Тосин, Рим, Робинсон, Пальинья, Рид, Андреас, Кебано, Митрович, Де Кордова-Рейд

"Ливерпуль: Алиссон, Александр-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон, Тиаго, Диас, Салах, Фирмино



Ўхшаш янгиликлар