"Кўрганингиздек, ўйинни ёмон бошладик. Баҳс бошиданоқ 2 та гол ўтказиб юборганимиз туфайли 2-3 та ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Футболда ўйини чиқмаган футболчи алмаштирилади. Мураббийлар штаби тўғри қарорга келиб, ўйинни қутқариб қолди. Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман ва уларга миннатдорлик билдираман", – деди Бақоев.
- "Сўғдиёна" дастлабки 20 дақиқада ўзига ўхшамади...
- Айтиб ўтганимдек, ўйинимиз чиқмади. Уйғонганимизда кеч бўлганди, чунки дарвозамиздан аллақачон 2 та тўп олиб чиққан эдик. "Пахтакор" каби жамоа билан суст ўйнаб бўлмайди. Нафақат "Пахтакор", балки ҳар қандай жамоа билан охирги дақиқаларгача ўйнаш, астойдил курашиш керак. Биз Ўзбекистон чемпиони билан ўйнаганимизни унутмаслигимиз керак. Уларда маҳоратли футболчилар талайгина. 0:2 ютқаза туриб, жанговар дуранг қайд этдик. Ўйлашимча, биз очкога эга бўлдик, "Пахтакор" эса 3 очко йўқотди.