Мариано ҳеч қаерга кетмайди

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 18:00
  • 450
  • 30

Ҳужумчи Мариано Диас "Реал"дан кетишни истамаяпти.

Форвард клуб раҳбарияти билан бу борада анча олдин гаплашиб олган ва кетмаслигини айтган. Шундан кейин томонлар ўртасида суҳбат бўлмаган. Футболчининг "Реал" билан шартномаси яна бир мавсум амал қилади. У йилига 4,5 миллион евро маош олмоқда. Унинг маошининг катталиги сабабли испан клублари таклиф билан чиқа олмаяпти. Бошқа клублар 29 ёшли футболчига бунча катта маош бера олмайди.

Ўтган тўрт мавсум мобайнида "Реал" таркибида 18810 дақиқадан атиги 1907 дақиқа ҳаракат қилгани Марианонинг ўзига ҳам маъқул келмоқда. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам гарчи Лука Йович ҳамда Борха Майоралнинг кетиши унга эшик очмаслигини маълум қилган. Чунки жамоа таркибида яна Эден Азар, Родриго, Марко Асенсио каби ҳужумчилар ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар