ПСЖ посбони "Наполи"га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 18:17
  • 438
  • 30

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида ПСЖ посбони Кейлор Навас "Наполи"га ўтиши мумкин.

Ёз ойининг бошидаёқ Париж клуби коста-рикалик посбон борасида яхши таклиф қабул қилиб олса, уни сотиб юборишга тайёр тургани борасида маълумотлар тарқаганди. Айни дамда Навас "Наполи" билан музокаралар олиб бормоқда.

Кейлор янги мавсумда Жанлуижжи Доннарумма ПСЖнинг асосий посбони бўлишини ва ўзи захирада қолиб кетишини тушуниб турибди. Шу сабабли у жамоасини ўзгартиришга шошилмоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи Кристоф Гальтье эса Маурисио Почеттинодан фарқли равишда фақатгина бир посбоннинг хизматидан фойдаланишини айтган.

Ўхшаш янгиликлар