Бум! Шомуродовга Туркия чемпиони қизиқяпти

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 18:51
  • 399
  • 30

Ҳамюртимиз фаолиятини турк Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Итальян манбаларида "Рома"да тўп тепаётган ҳужумчи фаолиятини "Болонья"да давом эттириши айтилаётган эди. Бироз аввал "Сабаҳ" газетаси тарқатган маълумотга кўра, Элдор Шомуродовга "Трабзонспор" клуби қизиқиб қолган.

Айтишларича, турклар аллақачон "Рома" билан музокараларни бошлаб юборишган. Трабзонликлар раҳбари Аҳмет Агаоглу 27 ёшли Элдорни ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, Абдуллаҳ Авжи бошчилигидаги "Трабзонспор" Туркиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. "Қораденгиз тўфони" янги мавсумни ҳам ғалаба билан бошлади.

Ўхшаш янгиликлар