"Боруссия Д" "Кьёлн" ҳужумчисини харид қилади

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 21:51
  • 285
  • 30

"Асаларилар" Себастьян Алле ўрнини бошқа футболчи билан тўлдиради.

Журналист Санти Аунанинг таъкидлашича, "Кьёлн" ҳужумчиси Антони Модест тез орада дортмундликлар сафига қўшилади. У саратонга чалинган ва номаълум муддатга сафдан чиққан Себастьян Алленинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

34 ёшли Модестнинг трансфер суммаси тахминан 6 миллион еврони ташкил қилиши керак.

Модест ўтган мавсум Германия чемпионатида 32 та учрашувида 20 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар