Туркия Суперлигаси. "Карагюмрюк" мағлуб бўлди, Шукуров 87 дақиқа ўйнаб, огоҳлантирилди

  • Mr.NoBoDy 07.08.2022 23:34
  • 417
  • 30

Туркия Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Карагюмрюк" - "Аланьяспор" учрашуви якунланди.

Учрашувда Пирло шогирдлари имкониятни бой бериб қўйди. Меҳмонлар таркибида Эдуарду дублга эришган бўлса, Бекирўғлу ва Ярдимжи биттадан тўп киритган бўлса, "Карагюмрюк" таркибида Фабио Борини ва Бираски жавоб қайтарди. Баҳс 2:4 ҳисобида якунланди.

Қайд этиш жоиз, мезбонлар таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров учрашувни асосий таркибда бошлаб, 87-дақиқада захирага олинди. Шунингдек, у 36-дақиқада огоҳлантирилди.

"Карагюмрюк" навбатдаги учрашувни 21 август санасида "Бешиктош"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар