"Манчестер Юнайтед" мухлислари Тен Хагнинг "гапига кириб", жанжаллашди

  • Mr.NoBoDy 08.08.2022 00:34
  • 309
  • 30

"Манчестер Юнайтед" мухлислари "Олд Траффорд"да жамоа "Брайтон"га ютқазгач, жанжал келтириб чиқарди.

"Қизил иблислар" АПЛнинг илк ўйинида ютқазгач, томошабинлар орасида катта норозилик келиб чиқди. Клуб ишқибозлари янги мураббий қўл остида ғалабаларга умид қилганди, аммо у чиппакка чиқди. 

Натижадан сўнг "Олд Траффорд" трибуналарида муштлашув содир бўлди.

Учрашувдан аввал Тен Хаг клуб мухлисларини 12-ўйинчи бўлишга чақирганди.

"Агарда биз масъулият билан ўз ишимизни бажарсак, бу мухлисларга ёқади ва улар ҳам шунга яраша жавоб қайтаришади. Менимча, стадион кураш олиб бориш ҳамда қўллаб-қувватлашга мўлжалланган", деди нидерландиялик мутахассис.

Кўринишидан, "Олд Траффорд"га ташриф буюрганларнинг баъзилари бу чақириқни жиддий қабул қилишган.

Ўхшаш янгиликлар