"Борнмут" "Барселона" дарвозабонини қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 08.08.2022 02:17
  • 528
  • 30

Футболчи фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Борнмут" ўзининг расмий сайти орқали "Барселона" дарвозабони Нето билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 1 йиллик шартнома имзолашди. Каталонияликлар футболчини текинга қўйиб юборишди.

Бразилиялик футболчи 2019 йилдан буён "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 33 ёшли дарвозабон ўтган мавсум барча мусобақаларда 4 та ўйинда дарвозани қўриқлаб, 5 та гол ўтказиб юборган.

Ўхшаш янгиликлар