Левандовски: "Хави Гвардиолага ўхшайди"

  • Mr.NoBoDy 09.08.2022 23:51
  • 1254
  • 30

Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"нинг ҳозирги ва олдинги мураббийлари Хави ҳамда Пеп Гвардиолани солиштирди.

"Гвардиоланинг "Бавария"даги фаолияти, унинг жамоага қайғуриши, бошқариши каби жиҳатларни "Барселона"да кўряпман. Хави Гвардиолага ўхшайди. Уларнинг иккиси ҳам бир хил позицияда ўйнаган ва бир хил фикрлайди.

Шу тажрибаси билан ҳам "Барселона" мен учун ягона вариант бўлди. Бу мен учун яхши тайёрлов вазифасини ўтайди. Шартнома имзолагунимча Гвардиола билан гаплашмаганман. Бироқ бир кун келиб "Барселона"га ўтиш учун у билан "Бавария"да яхши ишлаганман.

Мураббийларнинг барчаси испан эди, таркибда 8 нафар испаниялик ўйнарди. Ўша пайтларда мен Тьяго Алькантара ва Хави Мартинес билан яхши келиша олганман. Уларнинг иккиси ҳам "Барселона"га ўтганимда табриклаб қўйганди", - деди польшалик форвард.

Ўхшаш янгиликлар