"Вильярреал" "Тоттенхэм"дан Ло Чельсони ижарасини узайтирди

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 10:51
  • 102
  • 30

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жованни Ло Чельсо "Вильярреал"га ўтди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

26 ёшли аргентиналик билан ижара келишуви 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Ло Чельсо ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Вильярреал"да ижара асосида ўтказди. Хавбек клуб сафида барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар