"Реал" қаторасига 14-мавсум Ла Лига 1-турида мағлуб бўлмади ва ўз рекордини янгилашга яқин

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 12:00
  • 351
  • 30

"Реал" кетма-кет 14 мавсумдан буён Ла Лига илк турида мағлубиятга учрамаяпти.

Жорий мавсум 1-турида Карло Анчелотти жамоаси "Альмерия" устидан иродали ғалабага (2:1) эришди.

Сўнгги бор "Мадрид" Испания чемпионатини 2008/09-йилги мавсумда мағлубият билан бошлаганди. Ўшанда мадридликлар "Депортиво"га (1:2) имкониятни бой беришганди.

Примера тарихидаги қаторасига энг кўп мавсум мағлуб бўлмаслик ҳам "қироллик клуби"га тегишли. "Реал" – 1961 - 1976 йиллар оралиғида 16 марта чемпионатни мағлубиятсиз бошлаган.


Ўхшаш янгиликлар