"Айнтрахт" Норвегия терма жамоаси футболчисини ижарага олди

  • Mr.NoBoDy 16.08.2022 22:51
  • 111
  • 30

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ярим ҳимоячиси Йенс Петтер Хауге фаолиятини Бельгияда давом эттиради.

22 ёшли норвегиялик футболчи "Гент"га ўтди, деб хабар берди клуб расмий сайти. Ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ижара шартномасига имзо чекди. Қўшимча қилинишича, "Гент"да ижарадан сўнг футболчини сотиб олиш ҳуқуқи мавсуд эмас.

Йенс Петтер Хауге Германия Бундеслигасининг сўнгги мавсумида 26 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган ва 2 та голли пас узатган. У илгари "Будё-Глимт", Олессун" ва "Милан" клубларида ҳам тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар