Россия клуби «Рома» футболчисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:19
  • 1611
  • 30

“Рома” яримҳимоячиси Хавьер Пасторе “Зенит”нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди.

Россия клуби 29 ёшли футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда. Бироқ, Пасторе ўйин амалиётига эга бўлмаётганига қарамай, “Зенит”га ўтиш нияти йўқ.

Аргентиналик футболчи “Рома”да ёзгача қолмоқчи шундан сўнг, келажаги ҳақида бир қарорга келмоқчи. “Рома” ўтган мавсум Пасторени ПСЖдан 25 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот ўрнида, ушбу футболчи жорий мавсум “А” серияда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол муалиффига айланди.

Ўхшаш янгиликлар