Шимолий ирландиялик мактаб ўқувчиси ва "янги Пеле". Лигалар тарихидаги энг ёш ўйинчилар

  • Mr.NoBoDy 18.09.2022 16:51
  • 6228
  • 30

Сиз катта эҳтимол билан Шимолий Ирландиянинг ички мусобақаларини кузатмайсиз.

У ерда рекорд ўрнатилди. Унинг муаллифи мактаб ўқувчиси Кристофер Этертон. У "катталар" кубоги ёки чемпионатида расмий ўйинда иштирок этган энг ёш ўйинчига айланди.


Этертон 13 ёш ва 329 кунлигида "Гленавон" сафида "Лурган Блюз"га қарши Шимолий Ирландия лига кубоги доирасида захирадан ўйинга қўшилди. Унинг жамоаси 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Этертон эса ассист қайд этди ва олтинчи голга муаллифлик қилди.


Этертон бунга қадар тўртта ўн йилликда Имон Коллинз томонидан сақлаб қолинаётган британ рекордини янгилади. У "Блэкпул" сафида 1980 йилда 14 ёш ва 323 кунлигида дебют қилган. У Этертондан деярли бир йилга каттароқ эди. Коллинз ўшанда ёшлар жамоасида ўйнаган, аммо уни ҳозирда мавжуд бўлмаган Англо-шотланд кубогидаги катталар ўйинига таклиф этишганди. Улар "Килмарнок" билан ушбу мусобақанинг чорак финал ўйинида ҳаракат қилишган. Бу ўйин унинг клубдаги фаолиятида ягона бўлган. Этертоннинг фаолияти муваффақиятлироқ бўлишига умид қиламиз. Энди эса турли лигалардаги энг ёш рекордчилар ҳақида гаплашамиз.


Англия Премьер-лигаси: Харви Эллиотт (16 ёш ва 30 кун)


Эллиотт "Фулхэм" таркибида "Вулверхэмптон"га қарши 2019 йилнинг 4 майида ўтган Премьер-лига доирасидаги ўйинда дебют қилганида 16 ёш эди. Аммо, бу унинг жамоадаги дебют ўйини эмасди. У 2018 йилнинг сентябрида Лига кубогида 15 ёш ва 174 кунлигида майдонга чиққан. КПР тарбияланувчиси 2019 йилнинг ёзида "Ливерпуль"га ўтди. У яқинда шартномасини узайтирганидан сўнг Премьер-лигадаги илк голини урди — "Борнмут" (9:0)га қарши август ойи сўнггидаги баҳсда иштирок этди.


Қизиқарлиси, Англия аёллар Суперлигасидаги рекорд ҳам эркакларники билан бир хил — 16 ёш ва 30 кун. Уни "Челси" ҳимоячиси Рис Жеймснинг синглиси Лорен Жеймс ўрнатган. У "Арсенал"да ҳужумчи позициясида ўйнаган.



Испания Ла Лигаси: Лука Ромеро (15 ёш ва 219 кун)


Ромеро 1939 йилдан бери сақланиб келаётган рекордни янгилаган. У "Мальорка" таркибида "Реал"га қарши ўйиннинг 83-дақиқасида захирадан туширилган. Бу 2020 йилда бўлган эди. Бундан олдинги рекордчи "Сельта" ҳимоячиси Сансон бўлган. У клуб сафида Иккинчи жаҳон уруши бошланганидан бир неча ой ўтиб 15 ёш ва 255 кунлигида дебют қилган. 17 ёшган кирган Ромеро эса ҳозирда "Лацио"да ўйнамоқда.



Германия Бундеслигаси: Юссуфа Мукоко (16 ёш ва 1 кун)


Ҳужумчи Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида Бундеслигада 16 ёшга кирганидан эртаси куни дебют қилган. Бу 2020/21 йилги мавсумда содир бўлганди, ўшанда Немис футбол иттифоқи раҳбарияти ёш чеклови бўйича ўзгартириш киритган эди. Мукокони "Герта" (5:2)га қарши ўйиннинг сўнггида Эрлинг Холанднинг ўрнига туширишган.


Қайд этиш керакки, олдинги рекорд ҳам 16 ёш ва 334 кунлигида дебют қилган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўйинчиси Нури Шахинга тегишли эди. Мукоко ҳалигача "Боруссия"да ўйнамоқда, у ёшлар даражасида барча эҳтимолий тўпурарлик рекордларини янгилаган. Энди уни катталар футболида кузатамиз. Унга "Реал" ҳам қизиқиш билдиргани бежиз эмас.



Италия А Серияси: Висдом Амей (15 ёш ва 274 кун)


Амей 2020/21 йилги мавсум "Болонья" сафида "Женоа"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Аммо, у жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазаётганда, 89-дақиқада захирадан туширилди. Ўнг қанот ҳимоячи ниманидир ўзгартира олмади, аммо А Серия тарихига энг ёш футболчи сифатида кирди. У Лионель Месси Ла Лигадаги илк титулини қўлган киритганидан уч ой ўтиб туғилган. Даврларни таққослаш учун. Амей ҳали ҳам "Болонья"да.



Франция Лига 1'и: Кальман Геренсери (15 ёш ва 225 кун)


Кўринишидан, Францияда энг ёрқин ва энг янги рекордлар бўлиши керак, чунки бу ерда кўплаб ёш истеъдодлар етишиб чиқади. Эҳтимол ўртача ёшда шундайдир. Аммо, бу ерда энг яхши рекорд бошқаларга қараганда "каттароқ". "Ленс" ярим ҳимоячиси Геренсери "Монако"га қарши 1960 йилнинг августида дебют қилган. Ҳалигача унинг рекордига "тегилмади". Таққослаш учун, ҳатто унинг фонида 2015 йилнинг декабрида "Монако" сафида 16 ёш ва 347 кунлигида дебют қилган Килиан Мбаппе ҳам "қарироқ" кўринади.


Европа Лигаси: Виллем Жеббель (16 ёш ва 113 кун)


Жеббель Европа Лигасида ўйинларида ҳаракат қилган XXI асрда туғилган илк ўйинчи бўлган. У "Лион" таркибида 2017 йилнинг декабрида "Аталанта"га қарши ўйинда кўриниш берди. Унинг Европа Лигасининг энг ёш ўйинчиси бўлгани борасидаги рекорд ҳали ҳам амалда.



Чемпионлар лигаси: Юссуфа Мукоко (16 ёш ва 18 кун)


Мукоко Бундеслиганинг энг ёш ўйинчиси бўлганидан 17 кун ўтиб Чемпионлар Лигасининг рекордини ҳам янгилади. Айтганча, бу "Зенит" (2:1)га қарши ЧЛ доирасидаги ўйинда содир бўлган эди. У 58-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган.





Алишер Остонов таржимаси

Ўхшаш янгиликлар