Тожикистон Таиланддаги турнир ярим финалида Тринидад ва Табагони мағлуб этиб финалга йўлланма олди

  • Mr.NoBoDy 22.09.2022 20:51
  • 417
  • 30

Петар Сегрт бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси Таиландда ташкил этилган 48 - "Қирол кубоги" турнирида қатнашмоқда.

Қўшниларимиз бугун мусобақанинг ярим финалида Тринидад ва Тобагони мағлуб этишди ва финалга йўлланма олишди. Эътиборли томони, ўйиндаги ғалаба келтирган голга "Навбаҳор" собиқ футболчиси Эҳсони Паншанбе муаллифлик қилди. Учрашувда "Локомотив" футболчиси Манучехр Сафаров, "Сурхон" ҳимоячиси Зоир Жўрабоев тўлиқ ҳаракат қилди. Тожикистонликларнинг Таиланд "Қироли Кубоги"даги финалдаги рақиби Таиланд — Малайзия учрашуви ғолиби бўлади. Мусобақа финали 25 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Таиланд "Қироли кубоги". Ярим финал. 

ТРИНИДАД ВА ТАБАГО - ТОЖИКИСТОН 1:2

Голлар: Жуда Гарсия, 27 (1:0). Мухаммаджон Рахимов, 47 (1:1). Эхсони Панджшанбе, 75 (1:2).

Тожикистон: Рустам Ятимов, Вахдат Ханонов, Манучехр Сафаров, Табрез Исломов, Зоир Жўрабоев, Ахтам Назаров (Комрон Турсунов, 73), Амирбек Жўрабоев, Мухаммаджон Рахимов (Далер Имомназаров, 84), Шервони Мабатшоев (Сиёвуш Асроров, 90+4), Нуриддин Ҳамрокулов (Эхсони Паншанбе, 46), Шахром Самиев (Рустам Соиров, 73).

Ўхшаш янгиликлар