АПЛнинг бадавлат соҳиблари билан танишинг

  • Mr.NoBoDy 22.09.2022 23:34
  • 132
  • 30

Қуйида эътиборингизга Англия Премьер-лигаси клублари соҳиблари ва уларнинг қанча бойликка эга эканликлари борасида маълумотлар бериб ўтамиз.

10. Го Гуанчан, “Вулверхэмптон” (3,5 млрд. фунт)

2016 йилнинг ёзида Го Гуанчаннинг Fosun International конгломерати “бўрилар”ни харид қилди. У катта сармоя киритиши оқибатида жамоа Премьер-лигага қайтди. Айни вақтда чемпионатда грандларга яхшигина бошоғриқ бўлмоқда. 

9. Тодд Боули, “Челси” (3,6 млрд. фунт)

Шу йилнинг май ойида Тодд Боулининг консорциуми “Челси”ни сотиб олиш учун 4,25 млрд. фунт сарфлади. 48 ёшли америкалик бизнесмен “Челси”дан ташқари “Лос-Анжелес Додгерс” номли бейсбол ва “Лос-Анжелес Лейкерс” баскетбол жамоаларига ҳам сармоя киритади. 

8. Хансйорг Висс, “Челси” (4 млрд. фунт)

86 ёшли швейцариялик бизнесмен Хансйорг Висс ҳам Боули билан биргаликда «кўклар”нинг директорлар кенгашидан жой олган. Диққат қилинг, бойларнинг чўнтагини ҳисоблайдиган “Форбес” уни дунёдаги энг саҳоватпеша кишилардан бири сифатида эътироф этган. Гап шундаки, Висс атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига 1 млрд. доллар сарфлашга ваъда берган.

7. Даниэль Кретински, “Вест Хэм” (4,1 млрд. фунт)

Чехиялик ҳуқуқшунос Даниэль Кретински 2021 йил ноябрь ойларида “Вест Хэм”нинг 27 фоиз акциясини сотиб олди. Бундан ташқари, у Праганинг “Спарта” клуби ҳамсоҳиби ва президенти ҳисобланади. 46 ёшли тадбиркор Sainburys клуби акцияларининг 10 фоизини ҳам харид қилган. 

6. Жош Харрис, “Кристал Пэлас” (4,3 млрд. фунт)

Бу бизнесмен спорт шайдоси дейиш мумкин. 2017 йилда у “Кристал Пэлас” соҳибига айланди. Бундан ташқари, у “Филадельфия 76эрс” баскетбол ва “Нью-Жерси Девилз” хоккей клублари эгаси ҳисобланади. 

5. Жо Льюис, “Тоттенхэм”  (4,3 млрд. фунт)

“Тоттенхэм”нинг соҳиби валюта савдоси, кўчмас мулк ва меҳмонхона бизнеси туфайли бойиб кетганди. 85 ёшли қария “тақачилар”нинг акциялар пакетини 2001 йилда харид қилган. Кейинчалик эса ўзининг ENIC Group компанияси директори Дэниэл Левини бошқарув раиси лавозимига тайинлаганди. Леви эса анча муғомбир раҳбар экани ҳеч кимга сир эмас.

4. Нассеф Савирис, “Астон Вилла” (5,8 млрд.фунт)

Диққат қилинг, мисрлик энг бадавлат Савирис “Форбес”да бойвачча араблар рўйхатининг пешқадами ҳисобланади. 61 ёшли бизнесмен америкалик миллиардер Уэс Эденс билан ҳамкорликда жамоани бошқармоқда. Савирис “Нью-Йорк Кникс” баскетбол, “Нью-Йорк Рейнжерс” ҳамда “Адидас” хоккей клублари эгаси ҳам ҳисобланади. 

3. Шоҳид Хон “Фулхэм” (5,9 млрд. фунт) 

Асосан автомобиль саноати орқали бойиб кетган Шоҳид Хон 2013 йилда Муҳаммад ал Файёд раҳбарлик қилаётган “Фулхэм”ни сотиб олади. 71 ёшли бизнесмен қўл олганидан кейин жамоа анча яхши  молиявий ҳолатга келиб қолди. Тўғри, орада жамоа Чемпионшипда ҳам ўйнаб кўрди. 

2. Стэн Кроенке, “Арсенал” (8,8 млрд. фунт)

Америкалик кўчмас мулк ва спорт магнати Стэн Кроенке 2018 йилда Алишер Усмоновнинг улушини ҳам харид қилиб, клубнинг мутлақ соҳибига айланди. Пулни сарфлашни хуш кўрмас 74 ёшли Стэн МLSнинг Colorado Rapids, МХЛнинг Colorado Avalenche, МБАнинг Denver Niggets ва Суперкубокнинг амалдаги соҳиби Los Angeles Rams жамоаларига ҳам эгалик қилмоқда.

1. Лакшми Миттал, “КПР” (13 млрд. фунт)

Ҳиндистонлик Лакшми Миттал Англия футболидаги энг бадавлат шахс. Бундан ташқари, у “Форбес” маълумотларига кўра, сайёрамиздаги бадавлат кишилар рўйхатида 102-ўринни банд этган. Асосан пўлат магнати 2007 йилда дўстлари Берни Экклстоун ва Флавио Бриаторелар билан ҳамкорликда Loftus Road бош­қарув кенгашидан жой олганди. Миттал оталиқни олганидан кейин жамоа Премьер-лигада ҳам омадини синаб кўрганди.

Ўхшаш янгиликлар