"Манчестер Сити" Уссем Ауарни олиб келмоқчи

  • Mr.NoBoDy 23.09.2022 17:34
  • 498
  • 30

"Шаҳарликлар" "Лион" яримҳимоячиси Уссем Ауарни таркибида кўришни хоҳлайди.

"Сити" устози Пеп Гуардиола 2018 йилда икки жамоа Чемпионлар Лигасида тўқнаш келиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганида Ауарни мақтаб, "ақл бовар қилмайдиган" дея атаган: 

"Тўп оёғида бўлганда у ўзини доимо жуда ҳотиржам ҳис қилади. У мукаммал техник сифатга эга".

24 ёшли Ауар шу пайтга қадар "Лион" учун жами 216 ўйинда 40 гол уриб, шерикларининг 35 та голига ҳаммуаллифлик қилган. У 2023 йил ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. 

Франция терма жамоаси футболчисига ўтмишда "Арсенал", ПСЖ ва "Барселона" жамоалари қизиққан. Ёзда ўйинчини ўз сафида кўришни истаган жамоалар қаторида "Ноттингем Форест", "Фулҳэм", "Кристал Пэлас", "Брайтон", "Бенфика", "Ницца" ва "Реал Бетис" бор эди.

Ўхшаш янгиликлар