Арсланмират Аманов: "Самарқанддан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 01:00
  • 1035
  • 30

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Арсланмурат Аманов Суперлига 12-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Ўзбекистон Суперлигаси менга жуда ёқади. Бу ердагилар техник футбол намойиш қилади ва мен буни юқори баҳолайман. Мавсум аввалида жамоада янги футболчилар кўп бўлганлиги туфайли жамоавий ўйин кўрсатиш бироз қийин бўлди ва кўплаб очколар йўқотдик. Аммо олдинда мавсумнинг катта қисми бор ва йўқотилган очколарнинг ўрнини қоплай олишимиз мумкин. Барчаси ўз қўлимизда.

"Динамо" жуда яхши ва ёш жамоа. Уйда ҳам сафарда ҳам бирдек кайфият, иштиёқ билан ўйнайди. Аммо жамоамизнинг мақсадлари юқори. Шу сабабли Самарқандда ўзимизнинг энг яхши, сифатли ўйинимизни намойиш қилиб, ижобий натижа билан қайтмоқчимиз.

Ўхшаш янгиликлар