ads


"Атлетико" футболчиси АҚШ ёки Бразилияга кетиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 13:21
  • 573
  • 30

Мадриднинг "Атлетико" клубининг мавсумлар оралиғида кетиши аниқ бўлган ҳимоячиси Хуанфран фаолиятини "Нэшвилл"да давом эттириши мумкин.

ads

Хабарларга кўра, 34 ёшли футболчига Бразилиянинг "Коринтианс" ва "Сан-Паулу" клублари қизиқмоқда.

Хуанфран "Атлетико"га 2011 январда келган ва "матрасчилар" либосида 354та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга эришган. Шунингдек, испаниялик футболчи Мадрид клуби билан 6та турнирда ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Хуанфран "Реал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Атлетико"дан олдин "Осасуна"да тўп тепган. Испания терма жамоасидаги фаолияти эса 2012-2016 йилларни ўз ичига олади.

Олдинроқ, "матрасчилар" таркибини яна бир фулбэк Фелипе Луис тарк этиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар