Эртага тарихдаги энг йирик Африка Кубоги старт олади

  • Mr.NoBoDy 20.06.2019 14:21
  • 1106
  • 30

21 июндан 19 июлга қадар Миср мамлакатида Африка миллатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда тарихда илк бор 24та терма жамоа иштирок этади. Мадагаскар, Мавритания ва Бурунди каби жамоалар Африка кубогида дебют қилишади.

Учрашувлар Қоҳира, Александрия, Суец ва Исмоилия шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.



Стадионлар рўйхати
"Қоҳира Халқаро" стадиони
"30 июнь" стадиони
"Ал Салам" стадиони
"Александрия" стадиони
"Суец" стадиони
"Исмоилия" стадиони

Гуруҳлар
"А" гуруҳи: Миср, ДР Конго, Уганда, Зимбабве
"B" гуруҳи: Нигерия, Гвинея, Мадагаскар, Бурунди
"С" гуруҳи: Сенегал, Жазоир, Кения, Танзания
"D" гуруҳи: Марокаш, Кот-Д'Ивуар, ЖАР, Намибия
"E" гуруҳи: Тунис, Мали, Мавритания, Ангола
"F" гуруҳи: Камерун, Гана, Бенин, Гвинея-Биссау



Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган ва 4та энг яхши учинчи ўрин соҳиблари нимчорак финалга йўл олишади.

Маълумот учун, Африка Кубогининг амалдаги чемпиони Камерун терма жамоаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар