Игуаин ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 03.10.2022 22:51
  • 297
  • 30

Ҳужумчи Гонсало Игуаин футболчилик фаолиятини якунлайди.

"Интер Майами" клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, 34 ёшли аргентиналик футболчи МЛСнинг ушбу мавсуми якунланганидан кейин бутсаларини михга илади.

Ушбу мавсумда фоврард 21 ўйинда 14 гол ва 3 ассист қайд этди. Футболчилик фаолияти давомида Игуаин «Реал», «Ювентус», «Милан», «Наполи», «Челси», «Ривер Плейт» каби жамоалар таркибида ўйнаган.

"Интер Майами"нинг ушбу мавсумда икки ўйини қолди. 

Ўхшаш янгиликлар