Ўзил муваффақиятли операция қилинди

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 00:00
  • 180
  • 30

“Истанбул Башакшехир” клубининг таниқли ярим ҳимоячиси Месут Ўзил бел қисмидаги операцияни муваффақиятли ўтказди.

Бу ҳақда 33 ёшли германиялик футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Бугунги операция яхши ўтди", - деб ёзади Ўзил ва уни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

Футболчининг қачон майдонга қайтиши ҳозирча номаълум.

Месут 2022/2023 йилги мавсумдан буён Истанбулнинг “Башакшехир” клубида тўп тепади.

Клуб ҳозирда Туркия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар