Фердинанд: "Каземирони ҳурмат қилишмаяпти"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 00:17
  • 369
  • 30

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд клубнинг Каземирога бўлаётган муносабати ҳақида гапирди.

"Карлосга имконият беришмаяпти, унда ўйин амалиёти деярли йўқ. Келди ва Европа лигасида қандайдир жамоага қарши ўйнади. У клубга яхши ҳолатда етиб келди ва шунда ҳам майдонга туширилмади. Энди эса унинг ҳолати ёмонлашди. Аслида эса тескариси бўлиши керак эди.

Қизиқ, уни бўлмаса нега олиб келишди? Ҳа, у жуда тажрибали ва захира ўриндиғида ўтириб: "Вау, мен МЮдаман, бироқ мени бу ерда ҳурмат қилишмаяпти", деб ўйлаётгандир. Тўғрисини айтаман, мен бошқача бўлса керак деб ўйлагандим.

Балки Роналдуни ҳам уни ҳам майдонда кўрармиз, фақатгина ўртамиёналар билан ўйинларда. Бундай пайтда улар чин юракдан меҳнат қилмайди", - деди ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар