Абдуллаев: "Нефтчи" Суперлигада қолади"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 00:17
  • 324
  • 30

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар вакили Иззатилла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланяпмиз. "Локо"ни яхши ўрганганимиз бугун фойда берди ва 3 очко ишлаб олдик.

— Тўпни устингиздан ошириб тепаётганингизда дарвозага боришини ҳис қилдингизми?

— Ростини айтсам, тўп ўша нуқтага келишини сезиб, зарбага ташландим. Гол ҳақида ўйлашга улгурганим йўқ. Жамоадошларимнинг хурсандчилиги тўп дарвозага кирганини билдирди.

— Бугун "Нефтчи" ҳисобидаги очколар сони 25тага етди. Энди жамоа элитада қолади, деб ҳисобласак бўладими?

— Ҳа, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Айни пайтда кучли олтиликка кириш учун курашяпмиз.

Ғофуров: "Реванш олдик"

Ўхшаш янгиликлар