⚡️ Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Бугун Ўзбекистон ТЖ мезбонга қарши ўйнайди ва 1/4 финалнинг қолган баҳслари бўлиб ўтади

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 09:00
  • 315
  • 30

Бугун, 4 октябрь куни Қувайтда давом этаётган футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон термасига бу босқичда мезбон Қувайт рақиблик қилади. Уларга қарши учрашув 22:00 да старт олади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур босқичдан муваффақиятли ўтишса, ярим финалда Индонезия ҳамда Япония жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боришади. Футзалчиларимиз бугун тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ўйнайди.

1/4 финал жуфтликлари қуйидагича:

04.10.2022

13:00, Эрон – Вьетнам

16:00, Япония – Индонезия

19:00, Таиланд – Тожикистон

22:00, Ўзбекистон – Қувайт

Ўхшаш янгиликлар