Жаҳон чемпионатида Қатарда қанча ишлаб топиши маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 04.10.2022 09:23
  • 333
  • 30

2022 йилги Жаҳон чемпионати учун Қатарда ишлаб олишни режалаштирган сумма маълум бўлди. Турнир ташкилий қўмитаси раиси Носир Ал-Хатр ОАВ вакилларига берган интервюсида шу ҳақда гапирди.

“Жаҳон чемпионати вақтида мамлакатда туризмнинг жадал ривожланиши кузатилади. Бу аввалги турнирларда аллақачон содир бўлган. Жаҳон чемпионатидан кутилаётган даромад тахминан 17 миллиард долларни ташкил қилади. Аммо улардан сиз лойиҳаларнинг барча харажатлари ва мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни олиб ташлашингиз керак ва бу саккиз миллиардга яқин. Бу жуда оддий кўрсаткич", - дейди раҳбар.

20 ноябрь куни Қатарда Жаҳон чемпионати старт олади.

Ўхшаш янгиликлар