Жампаоло "Милан"нинг асосий мақсади қандай эканлигини айтди

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 10:42
  • 940
  • 30

"Милан"нинг янги бош мураббийи Марко Жампаоло жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.

"Милан"нинг натижалари билан биргаликда ўйиннинг жозибадорлигига ҳам катта эътибор берамиз. Клубнинг тарихи шундай буйруқ беради. Бу жамоа ажойиб ўйин кўрсатишга қодир. "Милан"нинг асосий мақсади - ўтмишдаги чиройли ўйинларини яна қайтариш. Шу орқали ажойиб ғалабаларга эриша олишимизга ишонаман", - деди 51 ёшли мутахассис.

Олдинроқ Жампаоло "Милан" билан 2 йиллик шартномага имзо чекканди.

Ўхшаш янгиликлар