Де Росси бош мураббий бўлиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 18:00
  • 1354
  • 30

"Рома"нинг собиқ сардори Даниэле Де Росси Италиянинг 21 ёшгача бўлган термасига бош мураббий бўлиши мумкин.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, айни дамда термани бошқараётган Луижи Ди Бьяжо ёшлар ўртасидаги Еврогача истеъфога чиқарилади. Шунингдек, Италиянинг 20 ёшгача бўлган термасини бошқараётган Паоло Николато ҳам терма бош мураббийлиги учун номзод сифатида кўрилмоқда.

Қайд этиш керак, Италия Еврони иккинчи ўринда якунлаб, плей-офф орқали кейинги босқичга курашадиган бўлди.

Де Россия 2002-2019 йиллар давомида "Рома" шарафини ҳимоя қилганди.

Ўхшаш янгиликлар