Ванда Нара: "Конте менга Маурони режаларимга киритмаяпман дегани йўқ"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 20:42
  • 1022
  • 30

"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини ва агенти Ванда Нара эри ва Конте ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

"Сохта хабарларга ишониб, уни ажрата олмайдиган инсонлар ҳам бор. Менга ҳеч ким қўнғироқ қилмагани ҳақида айтмоқччиман", - дейди Нара.

Аввалроқ, Икардининг хизматларига "Ювентус", "Рома" ва "Наполи" клублари қизиқишаётгани хақида маълумот тарқалганди. Мауронинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ортда қолган мавсум 26 ёшли ҳужумчи А Сериянинг 29 ўйинида 11 та гол ва 4 та ассист ни қайд этди. ЕЧЛда эса 6 ўйинда 4 маротаба гол уришга муваффақ бўлди. 

Конте "Интер"дан Икардини сотишни талаб қилди 

Ўхшаш янгиликлар