Муҳсин Муҳаммадиев: "Бухоро"нинг бу йилдаги мағлубиятлари тугади"

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 22:21
  • 1111
  • 30

"Навбаҳор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ёмон ўйнамадик, тўпни назорат қилдик. Аммо ҳужумда ишларимиз юришмади. Иккита шарт бўлмаган голни ўтказиб юбордик. Клубга яқинда келдим ва ўйинни ўзгартиришга уринаяпман, йигитлар ҳали бунга кўникиб улгуришгани йўқ. Иккинчи даврада бутунлай бошқача жамоани кўрасизлар, бу йилдаги барча мағлубиятлар тугади деб ўйлайман.

Жамоадаги камчиликларни албатта кўрдим, аммо уларни жамоа ичида муҳокама қиламиз.

Мен ўйнаган пайтдаги футболчилар ҳозиргиларидан кучлироқ деб биламан. Бизнинг пайтимизда битта турдан фақат битта баҳс ТВ орқали намойиш этиларди. Ҳозир бутун дунё футбол томоша қилмоқда, олдин бунчалик кўп ахборот бўлмасди. Аммо фикрлаш бўйича барибир бизнинг давр футболчилари кучлироқ деб биламан", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев. 


Бекзод Толибов ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар