ads


Фаолиятини «Реал»да бошлаган футболчи: “Салоҳ Испанияга келадиган бўлса, «Барса»га ўтиши керак”

  • Mr.NoBoDy 23.06.2019 23:00
  • 532
  • 30

Футболдаги фаолиятини «Реал»да бошлаган камерунлик форвард Самуэль Это′О «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.

ads

Шунингдек, Это′О 2004-2009 йиллар оралиғида «Барселона»да ҳам ҳаракат қилган.

“Унга «Барселона» кўпроқ мос тушади. «Реал» менга Африкани тарк этиш учун имконият тақдим этди. Бироқ, мен «Барселона»нинг ўйин услубини яхши биламан ва шу сабабдан Салоҳнинг ўйини уларга тушади деб ўйлайман. Агар унда Испанияда, яъни, жаҳоннинг энг яхши чемпионатида ўйнаш имкони туғиладгиан бўлса, у ҳолда Салоҳ «Барса»га ўтиши керак. «Мо»да энг яхши бўлиш учун барча хислатлар мавжуд”, – дейди Это′О.

Ўхшаш янгиликлар